UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0

16 май 16:35
Янгиликлар

Дзюдо

Авлодлар алмашинуви кечаётган Қашқадарё дзюдоси ҳақида

Теглар :  ДзюдоҚашқадарё
Республикамизда дзюдога қаратилаётган эътибор, унинг ривожи, ютуқ ва камчиликлари ҳақида туркум интервью ҳамда мақолалар бериб келаётган эдик.

Бугун диққат эътиборимиз Қашқадарё вилояти дзюдосига қаратилади. Шу мақсадда вилоят дзюдо федерацияси ижрочи директори Аброр Чориев билан суҳбат уюштирдик.        

- Аброр ака, Қашқадарё вилояти дзюдоси ҳақида гап кетганда, кимларни алоҳида таъкидлаган бўлардингиз? Кимлар вилоят дзюдосига тамал тошини қўйишган?

- Вилоятимиз дзюдоси ҳақида гап кетганида, малакали ва жонкуяр  мураббийларимиз - Улуғбек Паттаев, Баҳодир Ҳожиев, Шавкат Бобоёров, Пўлат Омонқулов, Дилдора Тўрақуловаларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим. Қашқадарё вилояти дзюдосига асос солган инсон эса Вадим Малков ҳисобланади. Владимир Фелиповичнинг саъй-ҳаракатлари билан вилоятда дзюдо спорт тури оммалаша бошлаган.    

- Терма жамоаларга муносиб номзодларни етказиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар қониқарли даражадами? Вилоятдан ёшлар ва катталар терма жамоасида неча нафардан аъзо ҳамда номзод дзюдочилар бор?

- Бу борада селекция ишларига жиддий эътибор қаратилган. Бугунги кунда катталар терма жамоасига 5, ёшлар жамоасига эса 7 нафар дзюдочимиз аъзо ҳамда номзод саналади. Улардан Камолиддин Расулов, Баҳром Ражабов, Маъруф Ҳидиров, Нодир Ҳуррамов, Фарангиз Холмуродова сингари дзюдочиларимиз ижобий натижаларга эришиб келишяпти.

- Қашқадарё вилоятининг қайси туманларида дзюдога эътибор нисбатан яхши?

- Қарши шаҳри, шунингдек, Ғузор, Косон, Қамаши каби туманларимизда дзюдога бўлган эътибор талаб даражасида. Бунинг натижасида номлари тилга олинган ҳудудлардан иқтидорли спортчилар етишиб чиқмоқда.  

- Спортчиларнинг кашф қилиниши ва юзага чиқиши бевосита мураббийларга боғлиқ. Вилоятда бу масалада муаммо йўқми?

- Фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Мураббийнинг салоҳияти юқори бўлмаса, ҳар қандай иқтидор ҳам ўз-ўзидан сўниб кетиши мумкин. Тажрибали мураббийлар масаласида деярли муаммоларимиз йўқ. Улар мавжуд секцияларимизда яхши ишлашяпти.  

- Вилоят дзюдо федерацияси томонидан мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар ўтказиб туриладими?

- Албатта. Бу каби семинарлар аввалдан белгиланган режа асосида ўтказилади. Бундан ташқари, вилоятимизда ўтказиладиган мусобақалар олдидан ҳам мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар ташкил этилади. Йил бошида Ўзбекистон дзюдо федерацияси Ҳакамлар ҳайъати раиси Нағмонжон Мирзараҳмонов, тажрибали мураббий Камол Муродов вилоятимиз ҳакам ва мураббийлар учун семинар ўтказиб беришган эди. Фурсатдан фойдаланиб, нафақат дзюдо, балки барча спорт турларига эътибор қаратаётган ҳукуматимизга, бизга зарур шароитларни муҳайё қилаётган Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз.           

- Вилоят миқёсида ўтказилаётган мусобақалар етарли даражадами?

- 25 январь куни Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати фаоллар залида Ўзбекистон дзюдо федерацияси Қашқадарё вилоят бўлимининг 2019 йил якунлари ҳамда жорий 2020 йил режаларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда ўтган мавсум сарҳисоб қилиниши баробарида янги йил режалари муҳокама қилинганди. Йиллик режада турли ёш тоифаси учун мўлжалланган мусобақалар бисёр эди. Афсуски, коронавирус пандемияси сабаб юзага келган карантин туфайли ҳамма мусобақаларни ҳам ўтказа олмаяпмиз. 9-10 март кунлари Қарши тумани БЎСМ спорт залида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида вилоят чемпионатини ўтказиб олгандик. 

- Қўшни Сурхондарё вилоятидан терма жамоада номзодлар кўп. Шарофиддин Лутфуллаев, Ҳикматуллоҳ Тўраев... Аслида Қашқадарё ҳам курашчи-полвонлар юрти ҳисобланади. Лекин сизларда машҳур дзюдочилар камдек, назаримда. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳақиқатан ҳам дзюдочиларнинг аксарияти фаолиятини тўй курашларидан бошлаган. Энди саволингизга келсак, ҳозир бизда авлодлар алмашинуви даври кетяпти десам хато бўлмаса керак. Иқтидорли ёшлар етишиб чиқмоқда. Уларнинг асосий терма жамоага таклиф этилиши ва ўзларини кўрсатишлари учун озгина вақт керак. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг