UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0

26 ноя 16:46
Янгиликлар

Дзюдо

Азизжон Камилов: "IJF билан кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилган"

Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан юртимизда дзюдо мусобақалари рестарти амалга ошди.

Катталар терма жамоамиз халқаро рестарт амалга ошган Будапешт "Катта Дубулға" турнирида иштирок этди. Ёшларимиз (2000-2002 йилда туғилганлар) эса ўтган ҳафтада пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида жам бўлишди. 

Таъкидлаш жоиз, мусобақа кўтаринки кайфиятда, муросасиз беллашувларга бой тарзда ўтди. Иштирокчиларнинг узоқ давом этган карантиндан кейин татамини соғиниб қолишгани уларнинг хатти-ҳаракати ва интилишларидан шундоққина сезилиб турди. Биз мавсум рестарти ҳамда истиқболдаги режалар хусусида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камиловдан интервью олдик.     

- Азизжон Якубжанович, Будапештдаги мусобақадан сўнг юртимизда ҳам ниҳоят дзюдо рестарти амалга ошди. Ўзбекистон чемпионати муваффақиятли тарзда ўтди. Келинг, суҳбатимизни айни мавзу бўйича фикрларингиз билан бошласак.

- Биринчи галда шундай қийин вазиятга қарамай, Будапешт "Катта Дубулға" турнирини юқори савияда ташкил этган Венгрия ҳукумати ва мамлакат дзюдо федерацияси ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)га ўз ташаккуримни изҳор қиламан. Сафарда бўлганимизда бу ҳақида уларнинг ўзларига ҳам айтдим. Ҳақиқатан ҳам, мусобақа ташкилий жиҳатдан кутилганидан аъло даражада ўтказилди. Рестарт халқаро дзюдо оиласи учун муваффақиятли чиқди десам янглишмайман. Энди албатта, карантин сабаб дзюдосиз ўтган саккиз ойлик танаффус ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Истаймизми йўқ, узоқ муддатли мусобақаларсиз ҳаёт натижаларда ўз аксини топди. Бу ҳолатда кескин фикр билдириш ҳам ноўриндек. Буни табиий жараён сифатида қабул қилиш керак, назаримда. -66 кг вазн тоифасида татамига чиққан Сардор Нуриллаев 5-ўрин ҳамда қимматли 360 рейтинг очкосини қўлга киритди. Қолган дзюдочиларимиз ҳам етиб борган босқичларига қараб маълум рейтинг очколарини ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди. Албатта, Илиас Илиадис бошчилигидаги мураббийлар штаби Венгриядаги рестарт турнирини чуқур таҳлил қилишди. Йўл қўйилган камчиликлар устида ишлашаяпти. Ўз ўрнида биз Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия спорт вазирлиги билан ҳамкорликда дзюдочиларимизнинг аввалги спорт формаларига қайтишлари учун бор имкониятни ишга солаяпмиз. Шу мақсадда Тошкентда беш давлат - Миср, Грузия, Қирғизистон, Франция ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди. Иштирокчи давлатлар Тошкентга ўзларнинг кучли таркиблари билан келишди. Олимпиада ва жаҳон чемпионатлари ғолиб ҳамда совриндорлари иштирокидаги ушбу йиғин барча қатнашчилар учун фойдали бўлди деб ўйлайман.  

- Будапешт турнири доирасида сиз IJF президенти Мариус Визер билан учрашдингиз. Суҳбат давомида қандай масалалар муҳокама қилинди?

- Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда IJF ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Халқаро дзюдо федерациясининг "Мактабларда дзюдо" лойиҳаси юртимизда амалиётга тадбиқ этилмоқда. IJF томонидан ушбу мактабларга татами ва киманолар етказиб берилаяпти. Ҳакамларимиз жаҳон ва Осиё чемпионатлари, "Мастерс", "Катта Дубулға", Гран-при турнирларига таклиф этиляпти. Пойтахтимизда мунтазам Гран-при турнири ўтказиб келинмоқда. Ўтган йилги ушбу турнир илк бор муҳташам "Ҳумо Арена"да юқори савияда ташкил қилинди. Буни юртимизга ташриф буюрган мутахассислар, халқаро экспертлар ҳам эътироф этишди. Бунинг натижасида мамлакатимизга тарихда илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлиги ишониб топширилди. Афсуски, пандемик вазият сабаб ушбу мусобақа бу йил ўтказилмади. IJF президенти билан Будапештдаги учрашувимизда айни масала ҳам муҳокама қилинди. Жаноб Визер пандемик вазият туфайли бу йил Тошкентда ўтказилмай қолган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2022 йилга кўчириш таклифини берди. Ўйлайманки, биз ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан икки Олимпиада ўртасидаги йилнинг энг нуфузли мусобақасини юқори савияда ташкил этамиз. Шу ўринда яна бир кутилаётган янгиликни айтиб ўтмоқчиман. Бўлажак жаҳон чемпионати доирасида халқаро бизнес Форум ҳамда кўргазманинг ўтказилиши режалаштирилмоқда. Дарвоқе, 2022 йилда Ўзбекистон дзюдосининг 80 йиллиги ҳам кенг нишонланади. Кўриб турганингиздек, режаларимиз улкан. Йил сўнггига қадар катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларини ўтказамиз. Насиб қилса, 2021 йилнинг январь ойида дзюдочиларимиз Қатарда ўтказиладиган янги мавсумнинг дастлабки мусобақасида иштирок этишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг