UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

13 мар 20:49
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Баскетбол. Бухорода беллашувлар бошланди

Бухоро вилоятида баскетбол бўйича “Баркамол авлод спорт жамоалари” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи бошланди.

Ўзбекистон Баркамол авлод жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида “Баркамол авлод спорт жамоалари” спорт мусобақалари дастуридан ўрин олган баскетбол спорт тури бўйича республика финал босқичи беллашувлари бугун Бухоро вилоятида старт олди. 

Мазкур финал босқичи Бухоро олимпия захиралари коллежи ва Бухоро муҳандислик-техналогия институти спорт залларида бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан ташриф буюрган жамоалар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақаларга киришишган. 

Бухоро олимпия захиралари коллежида ўтаётган биринчи давра баҳсларида Қашқадарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари, пойтахт жамоалари рақибларига нисбатан устунликни намоён этаётган бўлишса, Бухоро муҳандислик-техналогия институти спорт мажмуасида ўтаётган беллашувларда асосан  Бухоро, Сирдарё, Наманган, Андижон вилояти жамоалари еткакчилик қилишмоқда. 

Ғолиб САНОЕВ, “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Бухоро вилояти минтақавий бўлим раис ўринбосари

– Барча жамоалар кучли учлик учун бор маҳоратларини ишга солишган. Шиддат билан ўтаётган ушбу республика финал босқичда кўплаб иқтидорли баскетболчи-ўқувчиларни кўряпмиз. Айниқса, Қашқадарё, Наманган, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри жамоаларининг шиддаткарона ўйинларидан билиш мумкинки, мазкур финал босқичида кучлилаларни аниқлаш осон кечмайди.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб ва совриндор жамоалар номи 15 март куни маълум бўлади. 


Илҳом Раҳмонов тайёрлади  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг