UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0

13 фев 17:20
Янгиликлар

Бошқалар

Баскетбол. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тури якунланди

Теглар :  Баскетбол
7-12 февраль кунлари Навоий шаҳрида баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мусобақада 11 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб бордилар. 

"А" гуруҳида ТШВСМ (Тошкент), "Сўғдиёна" (Навоий), "Электроаппарат" (Тошкент), СКМО (Тошкент), "Жайҳун" (Нукус) жамоалари ўйин ўтказдилар. Тур якунларига кўра, ўтказилган тўртта ўйиннинг барчасида ғалаба қозона олган Мудофаа вазирлигининг СКМО жамоаси саккиз очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса етти очкога эга бўлган "Электроаппарат"га насиб қилди. Олти очко тўплаган "Сўғдиёна" жамоаси гуруҳда учинчи бўлди.

"B" гуруҳида эса олти жамоа - Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, "Бухоро", "Наманган", "Гулистон" (Сирдарё), "Сурхон" (Сурхондарё) ва "Фарғона" жамоалари ўзаро кураш олиб борди. Гуруҳда бешта ўйиннинг барчасида ғалаба қозона олган "Бухоро" жамоаси ўн очко тўплаган ҳолда, гуруҳ ғолибига айланди. Иккинчи ўринни эса тўққиз очко билан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин саккиз очко жамғарган "Фарғона"га насиб қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 фев 17:15:54
Фк Бухара Мы Стобой
Яшавор Бухором баскетболчилари.
Бухором футболчиларига хам шундай галабалар тилайман
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг