UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

02 мар 09:36
Янгиликлар

Бошқалар

Баскетбол. Қаршида ҳам кучлилар сараланди

Худди Чирчиқ тиббиёт коллежида бўлгани каби Қарши шаҳридаги Санъат коллежи спорт мажмуасида ҳам “Баркамол авлод спорт жамоалари” дастуридаги баскетбол бўйича вилоят саралаш баҳслари якунига етди.

“Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Қашқадарё вилояти минтақавий бўлими томонидан ўтказилган мазкур вилоят саралаш беллашувларида барча туман ва шаҳарлардан ғолибликни қўлга киритган жамоалар мамлакат босқичига чиқиш учун муросасиз кураш олиб боришди. 

Ушбу саралашда Чироқчи, Қамаши, Косон, Китоб, Ғузор, Қарши сингари туман ўқувчи-ёшларининг фаоллиги яққол сезилиб турди. Якуний натижаларга кўра Қарши шаҳридаги коллежларда таҳсил олаётган ўқувчилардан иборат терма жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Бухорога йўл оладиган бўлди.

Иккини ўрин Қарши тумани ёшларига насиб этган бўлса, учинчи ўринни  Ғузор тумани жамоаси қўлга киритди. Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Сардор Эшбобоев, “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Қашқадарё вилоят минтақавий бўлими раис ўринбосари:

- Мусобақада иқтидорли спортчи-ўқувчиларни аниқлаш осон кечмади. Бугун жисмоний тарбия ва спортга бўлган юксак эътибор туфайли энг олис ҳудудларимизда ҳам жамоавий спорт турлари яхши оммалашаётганини бугунги баскетбол мусобақасида кузатиб, гувоҳи бўлдик. Бухорога борадиган жамоани аниқлаб олдик. Ўйлайманки, жамоамиз тўртинчи босқичда кучлилар қаторидан жой олиш учун бор маҳоратларини ишга солади. 


Илҳом Раҳмонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг