UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

08 дек 14:49
Янгиликлар

Тадбирлар

Байрамга бағишланган тадбир + ФОТО

Теглар :  ТадбирЧирчиқ
Чирчиқ давлат педагогика институти ташаббуси билан 8 декбарь - Конституция байрами муносабати билан “Спорт - соғлик гарови!” шиори остида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт беллашувлари ташкил этилди.

Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган мазкур спорт тадбирини ўтказишдан мақсад - Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш ва шу орқали ўғил-қизларни спортга ошно этиш, спортнинг оммавийлигини янада кенг тарғиб қилишдан иборат.

“Ким чаққон”, “Тўсиқлар аро югуриш”, “Арқон тортиш”, “Илон изи”, “Тўп маррага” каби шартлар бўйича ўзаро куч синашишган тўртинчи синф ўқувчилари бундай қизиқарли ва қувноқ шартларга бой бўлган баҳсларда иштирок этганидан мамнун бўлишди.

Чирчиқ давлат педагогика институти факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчи ва талабалари ҳамда мактаб жамоаси эса жажжи жамоаларни ҳар бир шарт бўйича бажарган машқларни қўллаб-қувватлаб туришди.

Спорт тадбири якунига етгач, мусобақада иштирок этган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Институтнинг “Педагог” спорт клуби раиси ўринбосари Равшан Маматқулов, факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси мудири Акром Абдулахатовлар ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга институт томонидан таъсис этилган диплом ва эсдалик совғаларини топширди. 

Абдилҳаким ЖУМАЕВ, Чирчиқ давлат педагогика инсититути факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг