UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0

12 авг 18:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чирчиқ спорт мактаби боксчилари Ўзбекстон кубогида иккита медаль қўлга киритишди

Хоразм вилоятида бокс бўйича аёллар ва ўсмир қизлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақалари қизғин давом этмоқда.

5 август куни старт олган мамлакат кубогида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган иқтидорли боксчилар ғолиблик учун рингга кўтарилмоқда. Қувонарлиси, мусобақада муносиб иштирок этган Чирчиқ шаҳар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.

Жумладан, 66 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улжан Турганбекова (мураббийи — Мирсаид Абдумажитов) ҳамда 50 кг вазн тоифасида иштирок этган Жанелия Алибекова (мураббийи — Худойберган Агабеков) мусобақани учинчи ўринда якунлаб, бронза медалларини қўлга киритишди.

Ушбу натижа Чирчиқ шаҳар спорт мактабида бокс спортини ривожлантириш, ёш спортчиларни халқаро ва республика миқёсидаги мусобақаларга тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарасининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бугун, 12 август куни ўз якунига етади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг