UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

14 июл 08:06
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Мамлакат чемпионлари Чироқчида аниқланди

10-13 июль кунлари Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида белбоғли кураш бўйича 2012-2013 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвимидаги мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 500 нафарга яқин ёш полвонлар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида ғолиблик учун кураш тушишди.  

Чемпионатнинг биринчи кунида дастлаб, мусобоқанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Унда сўз олган Чироқчи туман ҳокими Файзулла Юсупов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда федерация бош котиби Абдухалил Маликовлар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг мусобақа регламентига мувофиқ, беллашувларга старт берилди. Уч кун давом этган чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишида 13 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 9 та вазнда ўзаро куч синашишди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Айниқса, оғир вазндаги курашчиларнинг чиқишлари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг