UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0 11:36UFC 331 турнирининг санаси, манзили, асосий жанги очиқланди 0 11:01"Тож ҳеч қачон тушмайди". Роналдунинг опаси — ҳужумчининг Португалия терма жамоасидан кетиши ҳақида 0 10:33Йен Гэрри: "Махачевни ўз қуроли билан енгаман" 0 10:32Ана холос! Қозоғистонлик жаҳон чемпиони рафиқасига нисбатан шафқатсиз зўравонликда айбланмоқда! 0 09:47Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига янги раис сайланди 0 09:02ЎФАга очиқ савол: терма жамоаларга мураббий тайинлашда қачонгача “эксперимент” қилинади? 0

10 май 12:19
Янгиликлар

Бошқалар

Белбоғли кураш. Спорт байрамига айланди турнир

Теглар :  Белбоғли кураш
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган бу йилги белбоғли кураш бўйича анъанавий Республика очиқ турнири ҳар қачонгидан-да кўтарингки кайфиятда ўтди, спорт байрамига айланиб кетди. 

9 май. Эрта тонг. Ҳали кекса Қуёш ўз “сандиғи”дан кўтарилиб улгурмай , офтоб заминниқиздирмасдан бурун Тошкент вилоятининг энг сулум ҳудудларидан бўлмиш Паркент тумани маркази кучалари бўйлаб белбоғли кураш шайдоларининг кураш аренаси томон  ошиқаётганига гувоҳ бўлиш мумкин эди. Чунки ўша кун туман истироҳат боғи марказидаги махсус курашхонасида шундаям кураш мусобақаси бўлдики, унинг ошнолари. мухлислари айлана шаклидаги очиқ аренага ҳатто, сиғмай қолди. Бу курашнинг номи - белбоғли кураш бўлди, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади, бу бизнинг миллий спорт туримиз саналади. Ҳар йили ҳам шундай бўлади. Ҳар йили ҳам мухлислар ўз полвони кураш тушиб, рақибини белидан даст  кўтарган ҳолда айлантириб йиқитса, олқишлашини кўринг. Бу йил ҳам шундай бўлди. Бу йил ҳам айниқса, паркентликлар мезбон полвонларнинг ҳар бир чиқишини зўр иштиёқ ва қизиқиш билан кутиб олишди. Агар илк бор бу ҳолатни кўзатган киши гуёки футбол бўйича нуфузли беллашувга гувоҳ бўлгандай сезади ўзини. Муболаға эмас, рости худди футболдаги сингари  кураш бошланмай туриб арена мухлислар билан тўлиб тошди. Ҳатто кураш аренасига сиғмай қолган кўплаб мухлислар боғнинг бир четида ўрнатилган манитор орқали кураш жараёнларини кузатиб боришганига нима дейсиз?   Қўшни Тожикистон Республикасидан келган йигирмадан ортиқ полвонларнингиштироки  турнирни янаям қизиқарли, чиройли ва шиддатли ўтишини таъминлади.

Дастлаб турнирнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда сўз олган Паркент тумани ҳокими Неъматжон Абдуллаев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар минг йиллардан бери миллатимизнинг шаъни, ғурури бўлиб келган миллий спорт турларимиз, хусусан, белбоғли кураш Мустақиллик йилларида янада ривож топаётганлиги анъана ва қадриятларимизнинг нақадар теран илдизларга эга эканлигидан дарак беришини таъкидлаб ўтишди, ўтмишда паркентлик кураги ер кўрмаган номдор полвонлар  ёдга олинди. Турнирда иштирок этаётган барча полвонларга омад ёр бўлишини тилашди.Мадҳиямиз садолари янграгач, кураш бошланди.     200 нафардан ортиқ полвонлар шу куни ўнта вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди.  Куннинг биринчи ярмида барча вазн тоифаларида ярим финалгача бўлган босқичлар бўлиб ўтди.  Тушлик туфайли танафусдан сўнг  мухлисларнинг олқишидан, қўллаб-қувватлаб туришидан руҳланган мусобақа иштирокчиларининг кучига куч қўшилди, десак мубалаға бўлмас. Паркент ва Пискент туманлари  полвонларининг бир-бирига асосий рақиб бўлиши   натижасида кўпчилик  Тошкент вилояти спортчилари  ғолибликни тантана қилишди. Бироқ водий вилоятлари, Тожикистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро, Сирдарё каби вилоят  полвонлари ҳам мезбонларга етарлича қаршилик кўрсатиб, кучли учликдан муносиб жой олишга эришди.  Байрамона тарзда ўтган  беллашувларнинг сўнггида натижалар қуйидагича кўриниш олди.


Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари:

- 45 кг.: 1. Ҳусан Азимов (РОЗК), 2. Ортиқ Анборбоев (РОЗК), 3. Салим Тўхтамуродов (Чирчиқ ОЗК), 3. Бунёд Абдуқаххаров (РОЗК). 

- 50 кг.: 1. Дониёр Абдураҳмонов (Паркент т.), 2. Ҳасан Азимов (РОЗК), 3. Жасур Шодмонов (Паркент т.), 3. Рустам Усмонов (Паркент т.).

-55 кг.: 1. Достон Суюнов (Олмалиқ ш.), 2. Ҳусанбоев Носиров (Андижон), 3. Халил Рисқибоев (Паркент .),  3. Шаҳзод Абдураҳмонов (Паркент .)

- 60 кг.: 1. Бекзод Абдураҳмонов (Паркент т.), 2. Мардон Кимсанбоев (Тошкент ш.), 3. Файзулла Умматов (Сирдарё), 3. Хамроз Холдоров (Паркент т.).

- 66 кг.: 1. Зуфар Рисқибоев (Паркент т.), 2. Имомали Умрзоқов (Тошкент ш.), 3. Шаҳриддин Хайриддинов (Чирчиқ ОЗК), 3. Отабек Умрбоев (Сирдарё).

- 73 кг.: 1. Илҳомжон Машрабов (Андижон), 2. Сардор Тўлаев (Чирчиқ ОЗК), 3. Диёр Мақсудов (Чирчиқ ОЗК), 3. Бобур Маҳаматов (Паркент т.).

+ 81 кг.: 1. Шоҳжаҳон Ортиқов (Сирдарё), 2. Элдор Неъматов (Тошкент в.), 3. Нодир Аҳатжонов (РОЗК), 3. Фаррухжон Абдуллаев (Навоий).

-90кг. : 1. Рустам Умаров (Наманган), 2. Шаҳбоз Эргашев (Чирчиқ ОЗК), 3. Элёр Эрданов (Навоий), 3. Умиджон Холматов (Тошкент ш.).

-100 кг.: 1. Аъзамжон Анваржонов (Андижон), 2. Нуриддин Маҳаматов (Паркент т.), 3. Бахтиёр Жумабоев (Сирдарё), 3. Сардор Назаров (Тошкент в.).

+100.: 1. Бобур Тўхтасинов (Фарғона), 2. Ғолиб Аҳмедов (Пискент т.), 3. Ҳислат Пирматов (Паркент т.), 3. Бобомурод Шодиев (Бухоро).


Кучли учликни эгаллаган полвонлар турнир ташкилотчилари томонидан медаль, диплом, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

- Бугун мамлакатимизда барча соҳалар каби жисмоний тарбия ва спортга берилаётган юксак эътибор натижасида оммавийлик таъминланмоқда, иқтидорли спортчи-ёшлар сони кўпаймоқда, - дейди турнир бош ҳаками, белбоғли кураш бўйича ёшлар миллий терма жамоаси бош мураббий Усмон Маҳаматов. – Анъанавий тарзда ўтказилаётган бугунги турнирда иқтидорли полвонларни кўзатиш мумкин. Албатта, бундай спорт байрамига айланган беллашувни ташкил этишда яқиндан кўмак берган туман ҳокимлигига, ҳомийларга, барча белбоғли курашни яхши кўрувчи паркентликларга, Тошкент вилояти белбоғли кураш федерациясига полвонларимиз номидан раҳмат айтмоқчиман.   Бундай турнир ва мусобақалар терма жамоамизга кучлиларни саралаб беришда хизмат қилади. Жорий йилги халқаро мусобақаларда юқори ўринларни эгаллашимиз учун қайсидир маънода мазкур турнир тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб берди, дейиш мумкин.

Илҳом РАҲМОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг