UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

30 май 14:18
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Тўрақўрғонда "Дўстлик" турнири ўтказилади

Теглар :  Белбоғли кураш
Жорий йилнинг 28-30 май кунлари Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида илк бор белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида "Дўстлик" номли халқаро турнир бўлиб ўтди.

Наманганда айни 65- халқаро гуллар фестивали доирасида бўлиб ўтган мазкур "Дўстлик" халқаро турнирида Россия, Ҳиндистон ҳамда мамлакатимизнинг энг номдор полвонлари ўзаро куч синашишди.
Тўрақўрғон туман спорт мактабида юқори савияда ўтган мазкур халқаро турнирда дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Бозоров, Тўрақўрғон туман ҳокими, вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Шерали Қосимов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда Россия ва Ҳиндистон спорт делегациялари раҳбарлари иштирок этишди.


Кун давомида кўп сонли мухлислар олқиши остида ўтган беллашувларда полвонлар бор маҳоратларини ишга солиб, ғолиблик учун муросасиз кураш олиб боришди.Ҳар бир вазн тоифасида совриндорлар сафидан жой олиш полвонлар учун осон кечмади. Шу тариқа шиддатли кечган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида энг кўп медаллар жамғарган Ўзбек полвонлари фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Россия терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, ҳиндистонлик полвонларга учинчи ўрин насиб этди.


Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Таъкидлаш жоиз, спортчиларни кураш майдонига чорлаган ушбу халқаро турнирдан кўзланган мақсад—Юртимизда спортни, хусусан, миллий спорт туримиз белбоғли курашни янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни асраб авайлаш ва халқаро дўстлик ришталарини мустаҳкамлашдан иборат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг