UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

10 май 10:43
Янгиликлар

Шахмат

Беш нафар шахматчи бир хилда очко билан пешқадамлик қиляпти

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати олий лига баҳслари давом этмоқда.

Айлана тарзда ўтказилаётган эркаклар ўртасидаги мусобақада 5 нафар халқаро гроссмейстер - Нодирбек Абдусатторов (2550, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси), Сайдали Йўлдошев (2469), Марат Жумаев (2451), Алексей Барсов (2411) ва Тохир Воҳидов (2400) дона суряпти. 

Еттинчи турда дунё тарихидаги энг ёш иккинчи халқаро гроссмейстер мақомига эришган Нодирбек Абдусатторов қора доналарда яна бир ёш иқтидор эгаси Жавоҳир Синдаров билан дуранг ўйнади. Қўшимча кўрсаткичларга кўра карвонбошилик қилаётган Никита Хорошев Нодирбек Ёқуббоев билан муросага келди. 

Улуғбек Тиллаевдан устун келган тажрибали гроссмейстер Марат Жумаев ҳам очколари сонини 4,5тага етказиб олди. Бу турда Тоҳир Воҳидов, Акмал Файзуллаев ва Сайидали Йўлдошев ҳам ғалабага эришди. 

Бугун ўтказиладиган саккизинчи тур олдидан бирйўла беш нафар шахматчи -Никита Хорошев, Марат Жумаев, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев 4,5тадан очко жамғариб пешқадамлик қилишяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг