UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0

07 дек 11:56
Янгиликлар

Волейбол

“Беш ташаббус олимпиадаси”: Чирчиқ волейбол бўйича Республика финал босқичига мезбонлик қиляпти

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг манежида волейбол бўйича "С" лигасининг республика финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19-январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-201-сонли қарори ижросини таъминлаш ва аҳоли орасида, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилаётган "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги волейбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги мазкур республика финалида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 280 нафар спортчилар жам бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамкорлигидаги ушбу мусобақанинг дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Аваз Каримов ҳамда ЎзДЖТСУ ректори Маҳмуджон Болтабоевлар жамоаларни финал босқичига етиб келгани билан қутлаб, уларга беллашувларда юқори ўринларни эгаллашида омад тилади.

Айни пайтда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги "С" лигаси беллашувлар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мусобақа 8 декабрга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг