UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

11 окт 07:43
Янгиликлар

Кураш

Боғдодда белбоғли кураш бўйича Ҳоким кубоги ўтказилди

Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида Боғдод тумани ҳокими кубоги учун катталар ўртасида очиқ турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси Боғдод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур очиқ турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасидан келган 150 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мусобақада полвонлар белбоғли курашнинг классик йўналишида 60, 70, 80, 90, +90 кг. вазн тоифаларида медаллар учун беллашишди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган беллашувларнинг сўнгги натижаларига кўра қўйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллашди.

60 кг. – Ҳусниддин Ваҳобов (Фарғона)

70 кг. – Нусрат Султонбоев (Андижон)

80 кг. – Бекзод Абдуғаниев (Фарғона)

90 кг. – Ҳусниддин Рўзиев (Андижон)

+90. – Обидали Мавлонов (Фарғона)

Қирғизистонлик полвонлардан бир нафари - 60 кг. вазнда иштирок этган Раман Сапаров учинчи ўринни банд этди.  

Очиқ турнир беллашувлари якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар турнир ташкилотчилари томонидан медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Эслатиб ўтамиз, Боғдод туманида 8-9 октябрь кунлари 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида мамлакат кубоги баҳслари ҳам ўтказилган эди.

Мираншоҳ РЎЗИЕВ, Фарғона вилоят белбоғли кураш федерацияси бош котиби, мусобақа бош ҳаками: 

- Боғдод туманида ташкил этилган беллашувларни юқори савияда ўтишида авалло Фарғона вилояти ҳокимлигига, туман ҳокимлигига, Республика белбоғли кураш федерациясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Туманда уч кундан буён спорт байрами, десак муобалаға бўлмайди. 8-9 октябрь кунлари ўсмирлар ўртасида мамлакат кубоги баҳсларини, бугун эса очиқ турнирни чиройли тарзда ўтказдик. Албатта, бу каби мусобақалар ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни янада ривожланишига хизмат қилади. Қолаверса, терма жамоаларимиз учун иқтидорли полвонларни саралаш вазифасини ҳам  ўтаб беради.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг