UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0

22 окт 14:31
Янгиликлар

Дзюдо

Будапешт биз учун қанчалик омадли?

Теглар :  ДзюдоВенгрия
Хабар берганимиздек, 23-25 октябрь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади.

Унда 69 мамлакатдан 450 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда. Қуйида шу пайтга қадар Будапештда бўлиб ўтган мусобақаларда дзюдочиларимизнинг эътиборга молик натижаларини ёдга оламиз:

Будапешт 2014 йилдан эътиборан IJF таснифига кирувчи мусобақаларга мезбонлик қилади. Ушбу шаҳарда 2014-2016, 2018-2019 йилларда Гран-при турнирлари, 2017 йил эса жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Ушбу мусобақаларда терма жамоамиз вакиллари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлишган. Ягона олтин медални 2015 йил Яҳё Имомов -81 кг вазн тоифасида қўлга киритган эди.

2014 йил

Медаль йўқ

2015 йил

Олтин: Яҳё Имомов (-81 кг)

Бронза: Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг)

2016 йил

Кумуш: Сойиб Қурбонов (-100 кг)

Бронза: Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг), Ришод Собиров (-66 кг), Гулноза Матниязова (-70 кг)

2017 йил (ЖЧ)

Бронза: Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг)

2018 йил

Медаль йўқ

2019 йил

Бронза: Шаҳрам Аҳадов (-66 кг), Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг)

Умид қиламизки, бу йилги мусобақада терма жамоамиз вакиллари Венгрия пойтахтида ўзларининг энг яхши натижасини қайд этишади. Бу борада дзюдочиларимизга омад ёр бўлсин деб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг