UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

28 дек 09:49
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Жаҳон чемпионатида опа-сингил гроссмейстерларимиз икки давлат байроғи остида бир-бирларига қарши ўйнашади

Хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Алмати шаҳри шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этган жаҳон биринчилигининг учинчи куни рапид йўналишида эркаклар 10, аёллар эса 9-тур учрашувлари билан баҳсларни бошлашади. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бугун аёллар ўртасидаги мусобақанинг 9-турида опа-сингил гроссмейстерларимиз Нафиса Мўминова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова икки давлат байроғи остида бир-бирларига қарши дона суришади. 

Гулруҳбегим АҚШ шарафини ҳимоя қилиб келаётганидан хабарингиз бор, албатта. Ҳар икки шахматчи ҳам бугунги ўзаро учрашувлари олдидан 4 очкога эга бўлиб туришибди. Сингил бугун опасига қарши оқ доналарда ҳаракат қилади. 

Бугунги ўзаро учрашув олдидан Нафиса Мўминова қўшимча кўрсаткичларга кўра 40, Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса 57-ўринни банд этган. 


Аёллар ўртасидаги рапид мусобақаси. 9-тур

Гулруҳбегим Тоҳиржонова (АҚШ, 2326) - Нафиса Мўминова (Ўзбекистон, 2242)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг