UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

28 дек 08:47
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Нодирбек амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши дона суради

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича FIDE жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилувчи ушбу нуфузли мусобақада ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов ўз маҳоратларини намойиш этишяпти. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, 17 ёшли гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов 9-турдан сўнг 7 очко жамғарган ҳолда қўшимча коэфицентларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Нодирбекдан ярим очко кўп жамғарган амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен чемпионатда пешқадамлик қиляпти. 

Бугун 10-турда Нодирбек Абдусатторов (2593) оқ доналарда Магнус Карлсен (2842)га қарши баҳс олиб боради. Кеча Нодирбек қора доналарда ўйнашига қарамай, исроиллик машҳур гроссмейтер Борис Гельфандни мағлубиятга учратди. Карлсен эса оқ доналарда польшалик Ян Дудадан устун келди. 

Тўққизинчи турда Жаҳонгир Воҳидов оқ доналарда ҳиндистонлик Аржун Еригайси билан дуранг ўйнади. Шамсиддин Воҳидов қора доналарда польшалик Жимон Гумуларзга, Жавоҳир Синдаров россиялик Михаил Антиповга ютқазиб қўйди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг