UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

12 окт 11:48
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Қосимжонов амалдаги жаҳон чемпиони - Магнус Карлсенга қарши дона суради

Хабар берганимиздек, шу кунларда Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокида нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен, жаҳон вице-чемпионлари Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Фабион Каруана  (АҚШ), Сергей Карякин (Россия) каби машҳур шахматчилар дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бугун мусобақанинг 3-турида Рустам Қосимжонов амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суради. Ушбу баҳсда Қосимжонов қора доналарда ҳаракат қилади. Ҳар икки жаҳон чемпиони 2 имкониятдан 1,5 очко жамғаришган. 

Нодирбек Абдусатторов эса бугун қора доналарда россиялик халқаро гроссмейстер Владимир Федосеевга қарши баҳс олиб боради. Турнирда 106-рақамда сараланган Нодирбек 2-турдан сўнг турнир жадвалида 1,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 16-ўринни эгаллаб турибди. Олтинчи поғонадаги россиялик гроссмейстер Алексей Саранада ҳам 1,5 очко бор.

Маълумот учун, 22 октябрь куни якунига етадиган Grand Swiss турнири ғолиби 70 000, иккинчи ўрин соҳиби 50 000, учинчи ўрин эгаси эса 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади. Кучли ўттизликка кира олган шахматчига эса 2000 АҚШ доллари тақдим этилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг