UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

25 сен 10:57
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Шарқ гавҳари - Самарқандда замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилади + ФОТО

Теглар :  СамарқандДзюдо
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи чоғида енгил конструкцияли (сэндвич-панелли) спорт иншоотларини қуриш бўйича кўрсатма берилган эди.

Шу мақсадда Ўзбекистон дзюдо федерацияси кенг кўламдаги ишларни бошлаб юборганди. Биринчи қадам сифатида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳудудида жуда қисқа фурсатда ана шундай енгил конструкцияли машғулот зали бунёд этилган ва фойдаланишга топширилди. Пойтахтда бошланган хайрли иш энди республикага кўчди ва айни пайтга келиб бутун Ўзбекистонни қамраб олди. Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда қолган барча вилоятларда енгил конструкцияли дзюдо заллари жадал суратларда бунёд этиляпти.    

Бугун ана шундай спорт объектларидан бири қадим ва ҳамина навқирон Самарқанд шаҳрида фойдаланишга топширилади. Шаҳарнинг 7-умумтаълим мактаби ҳудудида бунёд этилган ушбу замонавий дзюдо зали маҳаллий ёшлар учун ажойиб совға бўлади. Бугун бироздан сўнг Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, мамлакат дзюдо федерацияси ҳамда «Falcon Hunting Solutions» компанияси ҳамкорлигида бунёд этилган ушбу дзюдо залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 

Қўшма лойиҳага кўра, мамлакатимизнинг аҳолиси энг зич жойлашган ҳудудларидаги жами 15 та мактабда худди шундай ихтисослаштирилган дзюдо заллари бунёд этилади. Уларнинг аксариятида бугунги кунда қурилиш ишлари олиб бориляпти. Босқичма-босқич фойдаланишга топширилади. Ушбу дзюдо залларида жами 28 000 ўқувчи ва 70 000 нафардан зиёд болалар дзюдо сир-асрорларини ўрганишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг