UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0

27 ноя 14:40
Янгиликлар

Дзюдо

Чирчиқда дзюдо бўйича халқаро турнир ўтказилди

Теглар :  ДзюдоЧирчиқ
Жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Чирчиқ шаҳридаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети"нинг кураш залида 2007-2008 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича учинчи халқаро турнир бўлиб ўтди.

Дзюдо бўйича спорт устаси Азиз Саитов хотираси учун ташкил этилган мазкур учинчи бор ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Яман давлатларидан 350 нафарга яқин ёш дзюдочилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент вилояти дзюдо федерацияси, Чирчиқ спорт мактаби  ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг биринчи кунида 2007-2008 йилларда туғилган ёшлар ўртасида кучлилар аниқланди. Унга кўра ўғил болалар ўртасида 50 кг. Хуршид Бурхонов  (Самарқанд), 55 кг. Элдор Шарипов (Самарқанд), 60 кг. Нажмиддин Давлатов (Тожикистон), 66 кг. Муҳаммад Эргашев ( Фарғона), 73 кг. Иномжон Баҳодиров (Тошкент ш.), 81 кг. Ботир Юлдошев (Тошкент ш.), +81 кг. Убайдулло Ботиров (Тошкент ш.) барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни эгаллашди. Қизлар ўртасида эса 44 кг. да хорзамлик Кумушбиби Эргашева,  48 кг. да қашқадарёлик Наргиза Дўсматова, 52 кг. да хоразмлик Шаҳризода Романова, 57 кг. да хорзамлик Зуҳра Умарова, 63 кг. да қашқадарё Гуласал Облоқулова, +63 кг. да Умида Нигматова фахрли биринчи қўлга киритишди. Шунингдек, 25 ноябрь куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Мусобақанинг иккинчи кунида 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар белгиланган вазн тоифаларида ўзаро куч синашди. 

Беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар турнир ташкилотчилари томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг