UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0

11 авг 11:26
Янгиликлар

Таэквондо

Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқаросига айланди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, спорт мутасаддилари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, спортчи ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширди.


Тадбирда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик барча жабҳаларда, жумладан, спорт соҳасида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. Бунда мамлакатимизнинг Бутунжаҳон таэквондо федерацияси билан алоқалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шунингдек, мазкур халқаро ташкилот президенти Чо Чунг Воннинг хизматлари юқори бўлаётгани алоҳида таъкидланди.

– Бугун тинчлик шаҳри – Тошкентнинг фахрий фуқароси бўлиш, Ўзбекистоннинг нуфузли олий таълим муассасаси фахрий фан доктори унвонига муносиб кўрилишим мен учун фахрли воқеа бўлди, – деди Чо Чунг Вон. – Бундай юксак эътибор менга янада куч-ғайрат бағишлайди.

Тадбирда сенатор Агрепина Шин, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон корейс маданият марказлари уюшмаси раиси Виктор Пак ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, спортни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигининг истиқболлари хусусида сўзлади.

Улуғбек Асроров, ЎзА


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг