UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

23 апр 16:25
Янгиликлар

Теннис

Циципасни мағлуб этган Алькараз Топ-10'да дебют қилади

18 ёшли Карлос Алькараз Топ-10'да дебют қилади.

Барселонадаги турнирнинг чорак финалида жаҳоннинг бешинчи ракеткаси Стефанос Циципасни мағлуб этган Карлос Алькараз душанба куни янгиланадиган АТР рейтинги Топ-10 лигида дебют қилади. Ҳозирда 11-ўринда бораётган испаниялик теннисчи камида 10-ўринга кўтарилади. Шу тариқа, у Кэмерон Норрини ортда қолдиради ва кучли ўнликка кирган энг ёш теннисчига айланади. 

Барселонадаги турнирнинг финали ёки чемпионлик Карлосга жаҳон таснифидаги 9-ўринни кафолатлайди.

Маьлумот учун, Алькараз охирги етти учрашувининг бештасини Топ-5 теннисчиларига қарши ўтказиб, шуларнинг учтасида ғалаба қозонди. У Циципасга қарши учинчи бор кортга чиқиб, ушбу баҳсда ҳам зафар қучди. Жорий мавсумда 24 та учрашув ўтказган Алькараз 21-ғалабасини тантана қилмоқда. Теннисчи мавсум бошидан буён иккита турнирда чемпионликни қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг