UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0

16 окт 12:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди

UFC президенти Дана Уайт Алекс Перейранинг промоушен шарҳловчиларнинг фикрларига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги гапларини рад этди.

Аввалроқ Перейра Даниэль Кормьенинг Жош Хокит ва Сирил Ган ўртасидаги чемпионлик жанги эълон қилинишидан олдинги фикрларига UFC таъсир қилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди.

"Албатта, бу нотўғри. Мен ҳеч қачон Даниэлдан бирор нарса қилишини сўрамаганман. Биз бундай ишламаймиз", дейди Уайт Dana White’s Contender Series турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, UFC Жо Роган, Даниэль Кормье ёки бошқа шарҳловчиларга жангчилар ҳақида нима дейиш кераклигини кўрсатмайди.

"Мен жангчиларга нима дейишни буюрмайман, шарҳловчиларга ҳам нима гапириш кераклигини айтмайман. Ҳаммаси табиий равишда содир бўлади, шарҳловчилар трансляцияни ўзлари керак деб билганидек олиб боради", деб айтиб ўтди UFC президенти.

Уайт UFC жангчиларнинг жанглардан кейинги баёнотларини ҳам назорат қилмаслигини қайд этди ва бунга Шон Стриклендни мисол қилиб келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг