UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0 13:35Царукян: "Агар Стрикленд Россияда бўлганида, бундай гаплар қилмасди" 0 13:14Лука Модрич Хорватияда 14-марта "Йил футболчиси"! 0 12:53Нурсултон Рўзибоев Жон Жонс билан учрашди (ФОТО) 0 12:32Мераб Двалишвили: "Доғистонга бормоқчиман" 0 12:11Богдан Гусков: "Бизнес нуқтаи назаридан у UFC учун қизиқ эмас" 0

07 мар 12:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт ва Эдди Хирн ўзаро бокс жанги ўтказмоқчи

UFC ва Zuffa Boxing раҳбари Дана Уайт ҳамда Matchroom Boxing промоутерлик компанияси эгаси Эдди Хирн ўзаро келишмовчиликларни бокс қоидалари бўйича жангда ҳал қилишга тайёр.

Ушбу мавзуга биринчи бўлиб Пирс Морганга берган интервьюсида Хирнга қарши эҳтимолий бокс жанги ҳақидаги саволга ижобий жавоб берган Уайт тўхталди.

"Менга қаранг, агар Эдди бокс қоидалари асосида жанг қилишни хоҳласа, биз бунга тайёрмиз. Лекин у буни хоҳлайди, деб ўйламайман. Олдин жиддий йигитлар билан бокс қоидалари асосида жанг қилардим - боксчилар билан ҳам, UFC жангчилари билан ҳам. Мен бокс билан шуғулланганман", - дейди Уайт.

Хирннинг жавоби iFL TV телеканалига берган интервьюсида янгради.

"Мен ҳамиша промоутерлар билан жангларга "ҳа" деганман, чунки ғалаба қозонишимни биламан. Дананинг спарринг қилаётганини кўрганман ва албатта шундан келиб чиқиб бу жангга рози бўлардим. Қандай қилиб "йўқ" дейиш мумкин? Унда қўрқоққа ўхшаб қолардинг, тўғрими? Бундан ташқари, Netflix бу учун катта пул тўлаган бўларди ёки жангни DAZN, глобал бокс уйида жонли эфирда кўрсатиш мумкин бўлар эди. Демак, мен бу жанг учун катта пул ишлаб топаман. Тўғрисини айтсам, уни ўзим "чопиб" ташлайман", - деб жавоб берди Хирн.

Икки таниқли промоутер ўртасидаги зиддият Уайт Matchroom Boxing компаниясидан бокс юлдузи Конор Бенни олиб кетганидан сўнг янги босқичга кўтарилди. Бунга жавобан Хирн оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Том Аспиналл билан агентлик шартномасини имзолади ва британияликнинг ташкилотдаги молиявий аҳволини яхшилашга ваъда берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг