31 авг 17:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш санаси маълум қилинди
Queensberry Promotions компанияси 17 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган бокс оқшомини расман эълон қилди.
Турнирнинг марказий жангида WBO оғир вазн тоифаси чемпиони Даниэль Дюбуа ўз юртдоши Фабио Уордлига қарши реванш баҳсида рингга чиқади.
Уларнинг биринчи жанги май ойида бўлиб ўтган ва Дюбуанинг 11-раунддаги техник нокаут орқали ғалабаси билан якунланган.
Даниэль Дюбуа:
Ёши: 28 ёш
Профессионал фаолиятини 2017 йилда бошлаган
Икки карра жаҳон чемпиони
Рекорди: 23 ғалаба (22 нокаут), 3 мағлубият
Фабио Уордли:
Ёши: 31 ёш
Профессионал фаолиятини 2017 йилда бошлаган
2026 йилда жаҳон чемпиони бўлган
Рекорди: 20 ғалаба (19 нокаут), 1 мағлубият ва 1 дуранг
Ҳавола :
Манба : Queensberry Promotions
Фикрлар