23 янв 13:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Деонтей Уайлдер навбатдаги жангини апрель ойида ўтказади. Рақиб — Усик эмас - The Ring
Собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер навбатдаги жангини Дерек Чисорага қарши ўтказади.
Бу ҳақда The Ring журнали хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу жанг апрель ойида Лондонда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Деонтей жамоаси бу хабарни тасдиқлаб, музокаралар олиб борилаётгани ва деярли якунига етганини билдирган. Чисора томони эса ҳозирча бу борада изоҳ бермаган.
Аввалроқ Уайлдер навбатдаги жангини украиналик Александр Усикка қарши ўтказиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Ҳавола :
Манба : The Ring
Фикрлар