UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

13 апр 18:00
Янгиликлар

Бошқалар

Дуатлон усталари баҳс юритишди

Теглар :  Дуатлон
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан  дуатлон бўйича Ҳудудий чемпионат ўтказилди.

Урганч бирлашган техника мактабининг ўқув-машғулот базасида уюштирилган мазкур мусобақада Хоразм воҳасининг шаҳар ва туманлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус автомобиль мактаби, Кегейли ва Тўрткўл туманларининг ўқув спорт техника клубларининг дуатлончилари югуриш-велосипед пойгаси-югуриш машқини бажаришда ўзаро беллашишди.


Якуний сарҳисобларга кўра, 1999-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги биринчиликнинг қизлар баҳсида Урганч бирлашган техника мактаби аъзоси Дилафруз Сайидова, ўғиллар орасида Гурлан тумани вакили Мансурбек Отахонов шоҳсупанинг биринчи поғонасини эгаллади. Ушбу ёш тоифасида Гурлан туманидан Зумрад Ўрозметова, Хонқа туманидан Дилфуза Исмоилова, Урганч бирлашган техника мактабидан Сулаймон Одамбоев, Тўрткўл туманидан Бекмурод Тангрибергановлар совриндор бўлишди.   Кичик ёшдаги, яъни 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар орасида Урганч бирлашган техника мактабининг яна бир  спортчиси Маҳлиё Худойберганова  ва Гурлан тумани дуатлон устаси Аброр Нориманов биринчи ўринга кўтарилди. Мазкур ёш тоифасида гурланлик Шаҳзода Ўрозметова, тўрткўллик Камола Кўпалова, Урганч бирлашган техника мактабидан Диёрбек Ибодуллаев ва хонқалик Миржалол Кенжаевлар фахрли ўринлардан жой олишди.


Ўз навбатида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари - вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов  ғолиб ва совриндорларни эришган ютуқлари билан қутлади. Ҳайъати эътирофига сазовор бўлган спортчилар диплом ва совғалар билан тақдирланишди.


Эндиликда, энг яхши кўрсаткичга эришган хоразмлик дуатлончилардан иборат вилоят терма жамоаси жорий йилнинг 20-22 апрель кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатида  воҳа шарафини ҳимоя қилишади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг