07 окт 15:37
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг биринчи ракеткаси Шанхай "Мастерс" 1/8 финалида
Хитойнинг Шанхай шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер мусобақанинг 1/8 финал иштирокчисига айланди. Италиялик теннисчи учинчи даврада ATP рейтингида 37-ўринни эгаллаб турган аргентиналик Томас Мартин Этчеверрини уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/7(3), 6/4, 6/2.
Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви эди - 2:0. Икки соату 40 дақиқа давом этган баҳсда Синнер 12, Этчеверри 11 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам биттадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик 4 га 1 кўринишида Янник фойдасига ҳал бўлди. Бу италиялик теннисчининг мавсумдаги 61-ғалабаси эди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар