UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

11 май 10:55
Янгиликлар

Шахмат

Дунёнинг энг ёш иккинчи гроссмейстери яна пешқадам

Хабар берганимиздек, шу кунларда пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати олий лига баҳслари давом этмоқда.

Айлана тарзда ўтказилаётган эркаклар ўртасидаги мусобақада 5 нафар халқаро гроссмейстер - Нодирбек Абдусатторов (2550, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси), Сайдали Йўлдошев (2469), Марат Жумаев (2451), Алексей Барсов (2411) ва Тохир Воҳидов (2400) дона суряпти. 

Саккизинчи турда дунё тарихидаги энг ёш иккинчи халқаро гроссмейстер мақомига эришган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Саидакбар Сайдалиевни мағлубиятга учратди. Ёш иқтидор эгаси Жавоҳир Синдаров қора доналарда ўйнашига қарамай, халқаро гроссмейстер Марат Жумаев билан муросага келди. 

Нодирбек Ёқуббоев Акмал Файзуллаевдан устун келди. Халқаро гроссмейстер Сайдали Йўлдошев Абдумалик Абдусалимовни мағлуб этди. Қолган партияларда дуранг натижа қайд этилди. Турнир жадвалида 5,5тадан очко жамғарган Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев қўшҳокимлик қилишяпти. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Абдусатторов биринчи ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг