UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0

20 окт 10:20
Янгиликлар

Теннис

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Тошкентдаги халқаро турнир меҳмони бўлади (ФОТО)

20-26 октябрь кунлари Тошкентдаги "Олимпия шаҳарчаси" кортларида халқаро теннис турнири — ITF W15 Tashkent бўлиб ўтади.

Турнир доирасида 24 октябрь куни соат 14:00 да 10 ёшгача бўлган болалар учун махсус мастер-класс ташкил этилади. Тадбирни дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Динара Сафина ўтказади.

2009 йилда дунёнинг биринчи ракеткаси бўлган, Россия фахрий спорт устаси ва ҳозирда теннис шарҳловчиси сифатида фаолият юритаётган Динара Сафина ёш иштирокчилар билан ўз тажрибасини бўлишади.

Динара Сафина — жуфтлик баҳсларида “Катта Дубулға” турнири ғолиби (АҚШ Очиқ чемпионати – 2007), яккалик баҳсларида уч карра “Катта Дубулға” финалчиси, шунингдек, жуфтлик баҳсларида яна бир марта “Катта Дубулға” финалчиси (АҚШ Очиқ чемпионати – 2006).

У Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсларида кумуш медаль совриндори, WТА туркумидаги 21 та турнир ғолиби (шундан 12 таси яккалик баҳсларида), икки карра Билли Жин Кинг кубоги (2005, 2008) соҳибаси, шунингдек, 2009 йилда Россия терма жамоаси таркибида Хофманн Кубоги финалчиси бўлган. Сафина жуфтлик баҳсларида дунёнинг собиқ саккизинчи ракеткаси ҳисобланади.

У — 2000 йилда дунёнинг биринчи ракеткаси бўлган россиялик теннисчи Марат Сафиннинг синглисидир.

Мастер-классдан сўнг автограф-сессия ва матбуот анжумани ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг