19 авг 18:55
Янгиликлар
Дю Плесси энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди
"Роберт Уиттакер. У чемпионлик имкониятига лойиқ. Роберт Уиттакер Костани мағлуб этган. Умуман Шон Стиклендни ҳакамлар қароригача олиб борганим ушлаб турибди. У мақтаниши мумкин бўлган ягона нарса шу.
Роберт эса Костани Стриклендга қараганда ёрқинроқ тарзда мағлуб этди. Кейин у Хамзат билан жангга рози бўлди ва жанг манзилига учиб борди. Якунда у рейтингсиз йигитлардан бирига қарши жанг қилди. Бундан Робертга фойда бўлгани йўқ. У кучли жангчи. Икрам ажойиб жангчи, у жуда кучли.
Уиттакер уни мағлуб этди. Эвазига нима олди? Хеч нарса. У яна Чимаев билан жангга розилик берди. У Хамзатни мағлуб этса ҳам, унга чемпионлик жанги беришмайди.
Мен кимга қарши жанг қилишимнинг фарқи йўқ. Агар мухлисларга қизиқ бўлса Стрикленд билан ҳам жанг қилавераман. Аммо менимча Роберт чемпионлик жангига кўпроқ лойиқ", - деди дю Плесси.
Фикрлар