UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

23 янв 14:08
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Сардорда иккинчи ғалаба, Шаҳрам ва Диёрада ҳам яхши старт

Теглар :  Дзюдо
Исроилнинг Тель-Авив шаҳри йилнинг дастлабки Гран-при турнирига мезбонлик қилмоқда.

Ҳозиргина Сардор Нуриллаев турнирдаги иккинчи ғалабасига эришди. -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз иккинчи босқич беллашувида доминиканлик Вандер Матеодан устун келди. Энди у чорак финал йўлланмаси учун исроиллик машҳур полвон Баруч Шмайловга қарши татамига чиқади. 

Ушбу вазн тоифасидаги иккинчи дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов ҳам ғалабага эришди. Баҳсларга тўғридан-тўғри иккинчи даврадан қўшилган Аҳадов болгариялик Божидар Темелковдан устун эканини исботлади. Шаҳрамнинг учинчи босқичдаги рақиби исроиллик Тал Фликкер бўлади.

-52 кг вазндаги дзюдочимиз Диёра Келдиёрова учун ҳам Тель-Авив Гран-приси муваффақиятли бошланди. У биринчи давра австралиялик Тинка Истонни мағлубиятга учратди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Диёра энди бельгиялик Амбер Рихэулга қарши татамига чиқади. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг