18 апр 14:01
Янгиликлар
Теннис
Элина Свитолина Штутгарт турнири 1/2 финалида ўйнайди
Дунёнинг еттинчи ракеткаси Элина Свитолина Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнирнинг ярим финалига чиқди.
Украиналик теннис маликаси 1/4 финалда WTA рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган чехиялик Линда Носковани 7/6(2), 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Элина теннисчиларнинг ўзаро учинчи учрашувига келиб, илк бор Линдадан устун келди. Бундан аввалги икки баҳсда Носкова зафар қучганди.
Бир юз икки дақиқа давом этган баҳсда Свитолина 11, Носкова 6 та эйс зарбасини амалга оширди. Бугун Элина финал чиптаси учун бошқа бир чехиялик теннисчи Каролина Муховага қарши кортга чиқади. Мухова 1/4 финалда дунёнинг учинчи ракеткаси, америкалик Коко Гоффни мағлубиятга учратди.

Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар