UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10ЖЧ-2026 финалидаги танаффус тахминан 30 дақиқа давом этиши мумкин 0 18:38Хабиб Нурмагомедов Махачев — Гарри жангига тахмин билдирди 0 18:05Илия Топурия: "Махачев билан учинчи камар учун жанг қилган бўлардим" 0 17:27Хабиб Нурмагомедов ММА жангларида нимани ўзгартирган бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:49Ильгиз Танташев ва унинг жамоаси Ўзбекистонга қайтди 0 16:08Бокс: U19 ёш тоифасидаги қизларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 15:30«Сабоқ олдим». Ян Блахович Анкалаевга қарши жангни қабул қилмаганидан афсусда 0 14:53UFC собиқ жангчиси Макгрегор ҳақида: "У ҳаммани енгишини айтиб, беш йил давомида яхтада ичиб юрди" 0 14:26"Тарих уларни руҳлантиради". Тухель — ЖЧ-2026 ярим финалидаги Англия — Аргентина баҳси ҳақида 0 13:58Mangu 4 турнирида ўзбекистонлик ва қирғизистонликлар ўртасида кубок учун жанглар ўтказилади 0 13:45РАСМАН! UFC Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди (ПОСТЕР) 0 13:34Нурсултон Рўзибоев яна танқидчиларга мурожаат қилди (ФОТО) 0 13:04Магомед Анкалаев: "Гусковни ютаман, кейин эса..." 0 12:38Де ла Фуэнте Дешамнинг сўзларига жавоб қайтарди: "Мағлубиятга учраганда ҳамма баҳона қидиради" 0 12:13Анвар Анваров Венгриядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди (ВИДЕО) 0

16 янв 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Етти вазнда жаҳон чемпиони Кайла Харрисонни алмаштиришга тайёр

24 январь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 324 турнирининг co-main event жанги амалдаги UFC чемпиони Кайла Харрисоннинг жароҳати сабаб бекор қилинганди.

Бунинг натижасида узоқ муддатдан сўнг фаолиятини қайта тиклаётган собиқ икки вазн UFC чемпиони Аманда Нуньес рақибасиз қолган эди. Бокс бўйича етти вазн тоифасида жаҳон чемпиони Аманда Серрано Кайла Харрисонни алмаштиришга тайёрлигини маълум қилди.

"Мен чақирувни мамнуният билан қабул қилган бўлардим, чунки ҳали ҳам формадаман. Умид қиламанки, чемпион тезда тикланиб, сафга қайтади", - деб ёзди ярим енгил вазн тоифасида WBO ва WBA чемпионлик камарларига эгалик қилаётган Серрано ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, Пуэрто-риколик 37 ёшли Серрано профессионал ММАда учта жанг ўтказган. 2018 йилда у бошқа дебютант Корина Эррера билан дуранг қайд этган ва кейин икки жангида рақибаларини биринчи раунддаёқ бў0иб қўйган эди. 

Шубҳасиз, UFC ўз турнирига четдан жангчини таклиф қилмайди, чунки Серранонинг промоутери Дана Уайтга қарши танқидий чиқишлари билан танилган Жейк Пол ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг