UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

04 июл 02:30
Янгиликлар

Футбол

Евро-2016. Исландия тўхтатилди, Франция сўнгги ярим финалчи

Франция яшил майдонларида давом этаётган Европа чемпионатининг сўнгги чорак финал учрашуви бўлиб ўтди.

“Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтган учрашувда мусобақа кашфиётига айланган Исландия терма жамоасининг эртаги якунланди. Франция терма жамоаси аллақачон тарих яратиб бўлган исландиялик футболчилардан 5:2 ҳисобида устун келди.

Гарчи ўз суюклилари мағлубиятга учраган бўлсада, мухлислар исландиялик футболчиларни олқишлар билан кузатиб қўйишди. Энди Европа чемпионати мезбонлари ярим финалда амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Евро-2016. Чорак финал

ФРАНЦИЯ – ИСЛАНДИЯ 5:2

“Стад де Франс” стадиони

Голлар: Жиру (12, 59), Погба (20), Пайе (43), Гризманн (45) – Сигтурссон (56), Бьярнасон (84)

Франция – Льорис, Умтити, Эвра, Санья, Косьельни (Мангаля, 72), Погба, Матюиди, Пайет (Коман, 80), Сиссоко, Гризманн, Жиру (Жиньяк, 60).

Исландия – Хальдерссон, Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон (Ингасон, 46), Гудмундссон, Гуннарссон, Сигурдссон, Бьярнасон, Сигторссон (Гудьонсен, 83), Бедварссон (Финнбогасон, 46).

Огоҳлантиришлар: Бьярнасон (58), Умтити (75). 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг