UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Белбоғли курашни янада ривожлантириш йўлида меморандум имзоланди 0 19:02"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади 0 18:41UFC 310 турнирининг тўлиқ карди маълум қилинди 0 18:20Макс Ферстаппен — Формула-1 2024 йилги мавсум чемпиони! 0 17:59Аёллар курашида барча вазнларда ғолиблар маълум бўлди + ФОТО 0 17:38Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин 0 17:17Ўзбекистон чемпионатида медаллар жамғариш бўйича қайси вилоят биринчи бўлди? 0 16:56Расман! UFC 311 турнири учун қизиқарли жанг эълон қилинди 0 16:35Мераб Двалишвили Петр Ян билан қачон жанг қилмоқчи эканини айтди 0 16:14Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман" 0 15:53Чавандозларимизнинг навбатдаги ғалабаси 0 15:32Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари маълум + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:11"Ундан қўрқдим!". Тайсон Фьюри нима учун стердаун вақтида Усикка қарамагани ҳақида гапирди 0 14:50"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди 0 14:29Prezident Kubogi. Нодирбек ҳиндистонлик рақибга қарши, Синдаров эса дербидаги ўйинини бошлади 0

12 янв 15:32
Янгиликлар

Бошқалар

Фарғона спортида масъулият ва мақсадлар улкан (Таҳлил ва талқин)

Теглар :  Фарғона
Қайси соҳани олманг, таҳлил ва талқин галдаги режаларни белгилашда муҳим рол ўйнайди.

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан 2024 йилнинг—“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши барчамизни ёш авлод камолотига эътиборни ошириш, янги-янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақиради. 

Сир эмас, Ватанни улуғлашда спортнинг, спортчиларнинг ўрни беқиёс. Ортда қолган “Сифатли таълим ва инсонга эътибор йили”да Фарғона вилоят спортида қандай ўзгаришлар бўлди? Қандай натижалар қўлга киритилди ва қанақа камчиликларга йўл қўйилди?


Қуйида шулар ҳақида мухтсар тўхталамиз.  

Фарғона вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси тасарруфида 26 та спорт мактаби, тўртта ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолият юритади. 

Фарғона Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мураббийлари эса вилоят ва республика терма жамоаларига муносиб ўринбосарлар етказиб бериш ишида камарбаста бўлишаётир.

Юқоридаги таълим муассасаларида 1467 нафар мураббий ишлаётган бўлиб, улардан 902 нафари олий маълумотли мутахассислардир.

 9 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийимизнинг салоҳияти спортчиларга юксак марралар сари қўшқанот. 309 нафар тренер олий тоифали бўлиб, бу 2022 йилдагига қараганда 91 нафарга кўпдир.


Табиий савол туғилади: “Шунча мураббий қанча спортсеварга машғулот ўтяпти?” 

Спорт мактабларида 27974  нафар, ихтисослаштирилган спорт мактабларида 2381, Олимпия ва паралимпия тайёрлаш марказида 451, жами 30806 нафар ёш спортчи 52 та спорт туридан ўз маҳоратини оширмоқда. Шулардан 30 та спорт тури олимпия оиласига, 4 таси миллий ва 18 таси нооллимпия турларга мансуб эканини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

Биласиз, Фарғона вилояти аҳолиси зич яшайди ва кўпгина хонадонларда спорт билан шуғулланиш оилавий анъанага айланиб улгурган. 

Ўзбек спортчиларининг ёзги Олимпиада ҳамда Осиё ўйинларида қўлга киритаётган натижаларидан руҳланиб, машқларга келаётганлар сони сезиларли даражада ошди. Шу боис, спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия оиласига мансуб қўшимча 360 та спорт секцияси ташкил этилди. Мунтазам шуғулланувчилар сони 2022 йилга нисбатан 3240 нафарга ёки 3,2 фоизга ошди. 

Эътиборлиси, 810 нафар 4-6 ёшли ўғил-қиз янги тизим асосида соғломлаштириш гуруҳларига қабул қилинди.


Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган ғамхўрлиги самараси ўлароқ, “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Натижада ҳар бир маҳалла фуқароси нафақат ўзи қизиққан спорт тури билан шуғулланиши, балки  “Беш ташаббус” Олимпиадаси доирасида кўп босқичли мусобақаларда ўз омадини синаб кўриш имконига эга бўлди.

Мазкур баҳсларда ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар (спортсеварлар) маҳалласига спорт майдончалари қуриб берилиши эса барчани бирдек хушнуд этмоқда.

Вилоятимиз спортчилари 2023 йил давомида халқаро турнирлар, республика мусобақалари, Осиё ҳамда Жаҳон чемпионати баҳсларида 2 584 та медал қўлга киритишди. Шундан 691 таси олтин, 790 таси кумуш ҳамда 

1 103 таси бронза медалларидир. 

Таққосланса,  2023 йилда 2022 йилдагига қараганда 111 та медал ошиқ қўлга киритилган. Ўзбекистон миллий терма жамоасига жами 619 нафар спортчи етказиб берилди. Шундан 355 нафар спортчи терма жамоаларнинг асосий таркибидан жой олди. 


Азалдан Фарғона яккама якка кураш спорт турларидан байроқдор вилоят. Водийдан енгилмас белбоғли кураш, бокс, таэквондо усталари етишиб чиққан. Бироқ сўнгги йилларда спортнинг ўйин турлари бўйича ҳам сезиларли ўсиш кўзга ташланмоқда.

Футбол бўйича Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Ўзбекистон суперлигасида кучли бешликдан жой олди. Фарғоналиклар устози Виталий Левченко “Йилнинг энг яхши мураббийи”, деб топилди. 

2023 йилда Ханчжоу (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида 

21 нафар, Паросиё ўйинларида эса 11 нафар вилоятимиз спортчиси қатнашди. Шундан “Нефтчи” таркибида тўп сурган тўрт  нафар футболчи U-23 термаси таркибида Осиё ўйинларининг бронза медалига эришди

Паросиё ўйинларида эса етти нафар спортчи 8 та медални қўлга киритди.



Спортчиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маиший шароитларини яхшилаш бўйича 175 миллион сўмлик витамин ва фармокологик воситалар ажратилди. Моддий ёрдам ва юқори натижалари учун рағбат пуллари берилди. 

Шунингдек, “Париж-2024” Олимпия ва Паралимпия ўйинларига имтиёзни қўлга киритган ва номзод спортчилар учун бошқарма томонидан витамин ва фармокологик воситалар ажратилган. Улар мунтазам равишда “Спортчиларни тиббий ва психологик тайёрлаш маркази” шифокори томонидан назоратда. 

Ўтган йили вилоятда 40 дан ортиқ нуфузли спорт мусобақалари ўтказилди. 

Фарғоналик спорт ишқибозлари ҳар йилнинг бошида футбол бўйича “Фарғона вилоят ҳокими кубоги учун” ўтадиган турнирни кузатиш имконига эга. Кўпгина футбол жамоалари шу мусобақага ташриф буюради ва турнирда янги мавсумга тайёргарлик кўришади.


Бундан ташқари, от спорти, белбоғли кураш, шахмат, енгил атлетика, спорт гимнастикаси турлари бўйича ўтадиган мусобақалар ҳам ишқибозлар томонидан жуда қизғин кутиб олинади. Футбол баҳсларида эса стадионлар тўлиб тошади.

Натижадорликка эътибор қаратилса, 2023 йилда вилоят спорт мактабларида 133 нафар унвонли спортчи тайёрланди. Шундан 113 нафари спорт устаси ва қолгани халқаро тоифадаги спорт устасидир.

 Ўзбекистон чемпионати, кубоги мусобақалари, халқаро турнирлар, Осиё ва Жаҳон чемпионати, Осиё ва Паросиё ўйинларида жами 3 394 та медал қўлга киритилгани  (948 та олтин, 1055 та кумуш ҳамда 1391та бронза)  муваффақиятлар заминидир. 


Спорт мажмуаларининг шароитларини яхшилаш бўйича ҳаракатлар бор. Масалан, спорт мактабларининг 11 тасига маҳаллий бюджет ҳисобидан  қуёш панеллари ўрнатилди. Вазирликнинг тегишли буйруқлари билан яна 5 та спорт мактабига қуёш панеллари ҳамда сув иситиш мосламалари ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Вилоят спорт жамоатчилиги республикамизда давом этаётган эзгу ишлардан бири—“Яшил макон” лойиҳасида ҳам фаол иштирок этишмоқда. Бугунгача улар томонидан вилоят бўйлаб 8778 та ҳар хил дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бундан ташқари, Қўқон шаҳридаги, Данғара, Сўх, Ўзбекистон туманларидаги спорт мактаблари ходимлари “Опен-бюджет” танловида фаол иштирок этиб, ғолиб чиқишди ва вилоятга инвестиция жалб қилинди. 


Аҳоли “Беш ташаббус” спорт мусобақаларини жуда илиқ қарши олганини таъкидлаш ўринли. Масалан, мазкур мусобақанинг биринчи мавсумида 1062 та маҳалладан жами 434 815 нафар фуқаро электрон платформасидан рўйхатдан ўтказилиб, спорт мусобақаларида 280 160 нафар ёшлар қамраб олинди. 

Якунда фарғоналиклар 11 та спорт туридан 33 та медал (13 та олтин, 10 та кумуш, 10 та бронза) қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида республикада фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.


“Беш ташаббус Олимпиадаси”нинг 1-мавсумида иштирок этган иқтидорли ёшларни спорт мактабларига селекция қилиш бўйича ҳудудларда ишлар йўлга қўйилиб, бугунга қадар жами 822 нафар йигит-қиз спорт мактабларига жалб этилди.

Маҳаллаларда “Workaut” майдонлари қурилмоқдаки, бундан аҳоли жуда мамнун. Чунки биргина “Беш ташаббус” мусобақасидаги фаоллиги эвазига 28 та маҳаллада спорт майдончалари қуриб, фойдаланишга топширилди.


Яна спортнинг ўйин турлари ҳақида. Биргина Фарғона вилояти ҳокимининг топшириғига асосан шаҳар ва туманларда жамоавий спорт турларидан 51та спорт клуби ташкил этилди.Яъни, 19 та футбол, 18 та волейбол, 8 та баскетбол ҳамда 6 та гандбол клублари шулар жумласидан ва улар бугунги кунда ривожланиш палласида. Бугунги кунда ушбу клубларда жами 1296 нафар ёш спортчи (шундан 209 нафари қизлар) шуғулланмоқда. Уларнинг машғулотларини олиб бориш учун спорт мактабларидан 67 нафар тренер бириктирилди.

Ташкилот ва идораларда спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 Вилоятда 1725 та ташкилот мавжуд бўлиб, уларнинг1095 тасида тарғиботчи лавозими жорий этилган. Шундан 71 та ташкилотда тарғиботчиларга 20 фоиз устама тўлаб борилмоқда. 

Таҳлил қилинса, бу рақамлар етарли эмас. Демак, бу борадаги ишларни жонлантириш зарур...  

Спортда эришилган ғалабаларни сақлаб қолиш жуда муҳим. Янада яхшироқ натижалар сари интилмоқ эса мураббий ва спортчиларимизнинг устувор мақсадига айланган. Биз Олимпиада йили ҳисобланган 2024 йилда ҳам мухлисларни давомли ютуқлар, халқаро ва республика мусобақалардаги медаллар шодаси билан хурсанд қилишни кўзлаганмиз. Бу туйғу бизнинг кучимизга куч қўшади. 

Зеро, Фарғона эли меҳнатсеварликни, ҳалолликни, ватанпарварликни юксак даражада қадрлайди. Ватан орини, шу азиз юрт шаънини муносиб ҳимоя қилган фарзандларини ардоқлайди, улар билан фахрланади!  

Нодирбек ХАКИМОВ, Фарғона вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг