25 ноя 17:17
Янгиликлар
Футбол
40 ёшли Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28 да
Whoop компаниясига кўра, Португалия терма жамоаси ва "Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28 да.
"Маълумотлар алдамайди", – деди футболчининг ўзи тадқиқот ҳақида.
Криштиану Роналду ушбу мавсум клуб ва терма жамоа сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Португалиялик футболчи 2023 йилдан бери "Ал Насср" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби ҳисобланади.

Ҳавола :
Манба : Whoop
Фикрлар