25 ноя 14:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Махачевни нокаут қилган бўлардим" - Топурия
Енгил вазн тоифаси чемпиони Илия Топурия яримўрта вазн тоифасининг янги чемпиони Ислам Махачевни мағлуб эта олишига ишонмоқда.
"Тўғрисини айтсам, Жек қаршилик кўрсатганини кўрмадим. У ҳудди жанг қилишни истамагандек кўринди.
Ислам ишини одатий тарзда бажарди - зерикарли жанг ўтказди. Унга мухлислар қизиқ эмас.
Умид қиламанки, Махачев билан жанг ҳар қандай ҳолатда ҳам ташкил этилади. Унда сиз жуда ҳам ожиз қолган, ҳушига келиб олишга уринаётган Исламни кўрар эдингиз. Мен эса уни нокаут қилиш учун катта иштиёқ билан ҳаракат қилардим. Ва бунга эришардим ҳам", - деди Топурия.
Ҳавола :
Манба : KOlmenero
Фикрлар