UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

27 ноя 16:59
Янгиликлар

Дзюдо

Фаст-фудлар ва газли ичимликларнинг зарарли оқибатлари ҳақида семинар ўтказилди

Теглар :  ДзюдоДиетолог
Ўзбекистон дзюдо федерациясида тажрибали диетолог-нутрициолог Гулчеҳра Ҳасанова томонидан мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари учун махсус семинар ташкил этилди.

Унда фаст-фудлар, яъни тез тайёрланадиган таомлар ҳамда газли ичимликларнинг зараларли оқибатлари мавзусида сўз борди. Фаст-фудларни тез-тез истеъмол қилиш кишида депрессия ривожланишига сабаб бўлади. 

Бу таомлар таркибидаги ёғли кислоталар миянинг ҳиссиётларга жавоб берадиган қисмига тушиб қолади. Оқибатда эса ушбу омил одамда депрессия аломатларига сабаб бўлади.

Шунингдек, фаст-фуд истеъмоли инсонни семириб кетишини таъминлайди. Мунтазам фаст-фуд истеъмол қилиш, ёғли овқатлар меъёрини билмаслик, ширинликларни пала-партиш ейишлик ошқозон-ичак тизими фаолияти бузилишига олиб келади. 

Фаст-фуд таркибида трансёғлар, яъни ишлов берилган тўйинмаган ёғ кислотаси бор. Бу организмда зарарли холестерин миқдорини оширади. Трансёғ юрак саломатлиги учун икки баравар катта муаммо эканлиги маълум: трансёғларни истеъмол қилиш зарарли холестерин - ЛДЛ (паст зичликдаги липопротеин) миқдорини оширади. 

Бу эса ўз ўрнида ифаркт ва инсульт хавфини оширади. Қон томирлари деворида қон айланишига халақит беради, қон оқимини тўсиб қўйиши мумкин. Саратон касаллигини ҳам келтириб чиқариши мумкин. Газли ичимликлар эса ошқозон-ичак тизими фаолиятини ишдан чиқаради.  

Гулчеҳра Ҳасанова дзюдочиларимиз билан мулоқот чоғида шулар ҳақида батафсил маълумот берди. Ёш спортчиларимиз мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг