UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

21 июн 11:56
Янгиликлар

Дзюдо

Федерация раҳбарияти дзюдочилар билан учрашди ФОТОРЕПОРТАЖ

Маълумки, Ўзбекистон терма жамоаси Токио Олимпиадасига қадар хориж ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 21-30 июнь кунлари Анталия, Нелля Киямова мураббийлигидаги қизларимиз эса айнан шу саналарда Словакияда йиғин ўтказишади. Кейин 1-7 июль кунлари Хорватияда ҳар икки терма жамоамиз учун навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Олимпиадага сўнгги тайёргарлик эса 11-19 июль саналарида бевосита Япония (Майдзуру) давлатида ўтказилади. 

Терма жамоамиз делегацияси сафарга жўнаб кетиш олдидан Ўзбекистон дзюдо федерациясида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, раис ўринбосарлари Алишер Нарбаев, Зафар Мамажонов, терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис, дзююдочилар ва уларнинг шахсий мураббийлари иштирок этди. 

Федерация раҳбарияти олдинда турган учта хориж йиғинининг дзюдочиларимиз учун қандай аҳамиятга эга экани, катта масъулият ва талабчанлик билан ёндашиш лозимлигини уқтиришди. Шу билан бирга кутилмаган жароҳатлардан сақланиш кераклиги ҳам айтилди.  

Ўз ўрнида бош мураббий ҳамда дзюдочилар давлатимиз раҳбари ва халқимиз билдираётган ишонч, улар кутаётган натижани қайд этиш учун бор имкониятларини ишга солишларини таъкидладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг