UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0

12 окт 16:09
Янгиликлар

Самбо

Федор Емельяненконинг Тошкентга келиши, Осиё чемпионатига мезбонлик ва бошқалар ҳақида (Самбо бўйича матбуот анжумани)

Самбо бўйича жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Бугун, 12 октябрь куни ушбу нуфузли мусобақа доирасида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков, Осиё самбо иттифоқи раиси Аламжон Муллаев, Европа самбо федерацияси президенти ва Россия самбо федерацияси президенти Сергей Елисеев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси президенти Алишер Алимов ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Василий Шестаков: "Жаҳонда самбога қизиқиш ошиб бормоқда, спортимизнинг географияси кенгаймоқда. Совринли ўринларни қўлга киритаётган мамлакатлар ҳилма-ҳиллиги ҳам ошмоқда. Турли қитъаларда ривожланмоқда. Умид қиламизки, самбо мунтазам равишда Олимпия оиласидан жой олади. Ўз навбатида ўзбек самбочиларининг ЖЧдаги муваффақиятли иштироки билан муборакбод этмоқчиман", - деб сўз бошлади Халқаро самбо федерацияси президенти.

Сўнгра журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

-Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда ўтказилишига нима сабаб бўлди? Мезбонлик танлови нима асосида амалга оширилди?

-Бизда ижроқўмга аризалар келиб тушади. Улар орасидан номзодларни танлаб оламиз. Бу борада бир неча омиллар ҳисобга олинади. 


-Яқинда якунланган Осиё чемпионатида асосан ўзбек спортчилари совриндор бўлишди. Осиёда Ўзбекистонга рақобат кўрсатадиган мамлакатлар борми?

Аламжон Муллаев: -Қайд этиш лозимки, ўзбек мутахассислари самбо йўналишида яхшигина иш олиб боришмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари қитъамизда кучли спортчиларни етиштириб беришган. Шунингдек, Мўғулистонни ҳам алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. Биласиз, самбо Осиё ўйинлари дастурига кирган. Ёдингизда бўлса, Жакартадаги Осиё ўйинларида айнан самбочимиз олтин медалга эга чиққан ва у делегациямизнинг муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшганди. Халқаро самбо федерацияси президентининг фикрича, Ўзбекистон самбо бўйича бунданда нуфузли мусобақаларни ўтказишга тайёр эканлини айтиб ўтди. 


-ЖЧни ташкилий жиҳатлари ҳақида ижобий фикрларни билдириб ўтишди. Улар Ўзбекистонни бунданда нуфузли мусобақаларни ўтказишга тайёр эканлигини айтишди. Аммо, шунга яраша спортчилар ҳам кучли бўлиши лозим. Айтингчи, спортчи ва мураббийларнинг малакасини ошириш, ҳакамлар савиясини ошириш бўйича қайси мамлакатлар билан ҳамкорлик қилинди?

Алишер Алимов: -Ҳозирги кунда Ўзбекистон самбо ассоциацияси томонидан нуфузли мусобақаларни ўтказиш юзасидан катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бунга халқаро самбо ташкилотлари вакиллари, ОАВ ва мухлислар баҳо беради. Бир неча йилдан сўнг катталар ўртасида Осиё чемпионатини ташкил этмоқчимиз. Ўзбекистонда самбо мактаби кучли. Яқинда Ҳиндистонда якунланган Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладик. Олдимиздаги режалар улкан. Сизга маълум, Муҳтарам юртбошимиз томонидан спортга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Биз ассоциация мутасаддилари, спортчилари бундай эътиборга жавобан, ижобий натижаларни қайд этишимиз лозим бўлади. Мамлакатимизда самбони ривожлантириш учун мунтазам равишда ҳакам ва мураббийларизни Россияга юборамиз. Олдимизда ноябрь ойида катталар ўртасида жаҳон чемпионати турибди. Биз юқори даражадаги мусобақалар олдидан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда. Бунда йиғинлар ўз самарасини бермоқда. 


-Федор Емельяненконинг Ўзбекистонга келиб, мастер-класс ўтказиш имкониятлари қандай?

Сергей Елисеев: Ўзбекистон билан узоқ йиллардан буён ҳамкорлик қиляпмиз. Биз ҳамкорликда Тошкентда халқаро турнир ташкил этмоқчимиз. Режаларимиз катта. Федор ҳозирча фаолиятини якунлагани йўқ ва уни шунчаки тадбирларга жалб қила олмаймиз. Агар имконият бўлса ва унинг вақти топилса биз унга таклиф билан чиқамиз. 


-Аламжон Муллаевга савол: Куни куча навбатдаги Осиё чемпионатлари мезбонлари маълум бўлди деб эшитдик. Шу расман тасдиқландими?

-2021 йилда Тошкент, 2022 йилда Тожикистон Осиё чемпионатларига мезбонлик қилиши кутилмоқда. Мусобақалар олдидан комиссия мезбон мамлакат имкониятларини яна текширади, тақвим тасдиқланганидан сўнг барчаси аниқ бўлади.


-Алишер Алимовга савол: Самбо мактабларга дарс сифатида киритилган. Бу спорт ривожига шубҳасиз ижобий таъсир қилади. Сиз яқинда ташкилот раҳбари этиб сайландингиз. Ўзбек самбоси тарихида қолиш учун қандай ишларни амалга оширмоқчисиз?

-Биз самбо учун МОҚ, спорт вазирлиги ҳокимият билан келишган ҳолда иншоот барпо этмоқчимиз. Бугунги кунда ҳужжатлар тайёрланмоқда. Умид қиламанки, йил охиригача бу ишлар якунланади ва биз қурилиш ишларини бошлаймиз. Ўйлайманки, шундан сўнг самбочиларимиз учун янги имкониятлар пайдо бўлади. Кўплаб мамлакат вакиллари Ўзбекистонда йиғин ташкил этиш истагини билдиришди. Юртимизда айни пайтда 15 мингдан ортиқ киши самбо билан шуғулланмоқда. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг