UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

23 июл 13:45
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕга аъзо мамлакатлар сони 200га яқинлашмоқда

Теглар :  ШахматФИДЕ
Ҳозирда FIDE таркибига 195 та миллий шахмат федерациялари аъзо.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Aркадий Дворкович бир йил ичида 200 мамлакат ушбу ташкилотга аъзо бўлишига умид билдирди. У бу ҳақда Халқаро шахмат кунига бағишланган FIDE ва БМТнинг «Соғломлаштириш учун шахмат» онлайн-тадбирида айтиб ўтди.

Халқаро шахмат куни 1966 йилдан бери ҳар йили 20 июлда нишонланиб келинмоқда. 1924 йил шу куни FIDE ташкил этилган.

«FIDE 96 ёшда, шу сабабдан биз энди ёш эмасмиз, – деди Дворкович.«Биз аллақачон баркамол ва кучлимиз. Айни пайтда биз 195 та миллий шахмат федерациясини бирлаштирамиз, яъни 200 га яқинлашиб қолдик. Аминманки, келаси йилнинг июль ойида – кейинги туғилган кунимизни нишонлаётган пайтда сафимизда кўпчилик бўлади».

«Aммо бу шунчаки рақамлар эмас. Унинг ортида бутун дунё бўйлаб шахматни севадиган минглаб ва миллионлаб одамлар турибди. Шахмат ўйини одамларга қувонч бағишлайди, уларнинг ақл-идрокини ривожлантиради, уларга янги кўникмаларни, жумладан мантиқий фикрлашни ривожлантиришга имкон беради, бу эса унинг атрофида бўлаётган нарсаларни таҳлил қилишга имкон беради», – дея қўшимча қилди у.

Дворкович ўз нутқи давомида шахматни мактаб ўқув дастурига киритишнинг муҳимлигини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг