UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19"Кучли бўлиб қайтаман" – Муроджон Аҳмадалиев операция қилинди (ФОТО) 0 12:54Бугун ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Илк кун 10 нафар дзюдочимиз татамига чиқади 0 12:25UFC Fight Night 281 тарози натижалари, икки жангчи вазн қила олмади 0 11:58"Тарихдаги энг буюк воқеа". Инфантино ЖЧ-2026 финали олдидан Оқ уйга мурожаат қилди 0 11:33Olamsport.com сайти Шоҳжаҳон Эргашев машғулотида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 11:06Дзюдочиларимиз 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қозоғистон 9 та олтин медалга ортда қолдирилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:40Ислам Махачев иккинчи UFC камаридан кейин ҳаёти қандай ўзгарганини айтди 0 10:09"Уни хонага қамаб қўйиш керак!". Скалони ЖЧ-2026 финалида Аргентина Ямални қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб берди 0 09:47ИНТЕРВЬЮ. Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари нега бекор бўлмоқда? 0 09:12Баракалла! Осиё чемпионатида қатнашган 20 нафар дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди 0 08:46Нурсултон Рўзибоев мағлуб этган жангчига UFC чиқиш эшикларини кўрсатди 0 08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0 07:18Сувга сакраш: Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқдик 0 19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0

19 июл 17:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фрэнсис Нганну залга қайтди: "Ҳаммасига тайёрман!"

Теглар :  Фрэнсис Нганну
Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, PFL суперчемпиони Фрэнсис Нганну "қафас"га қайтиш истагида машғулотларни бошлади.

Бу ҳақда камерунлик аралаш яккакураш устасининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали хабар берди. У машғулотдан сурат жойлаб, унинг остида изоҳ ҳам ёзиб қолдирган. 

"Ҳаёт баъзан бизни секинлаштиради ва йўлдан оздиради, юксалишимизни тўхтатишга ҳаракат қилади. Аммо шуни ҳеч қачон унутмангки, садоқат, қатъият ва интизом - сенинг биринчи иттифоқчиларингдир ва улар сени ҳеч қачон алдашмайди. Мен залга қайтдим ва ўзимни ҳар қачонгидан ҳам ғайратлироқ ҳис қиляпман. Рўй бериши мумкин бўлган ҳамма нарсага тайёрланяпман", - деб ёзган "Йиртқич".

Ҳозирча Нганнунинг кейинги рақиби айнан ким бўлиши, жанг қайси лигада ўтказилиши номаълум. Аввалроқ камерунликнинг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер билан эҳтимолий жанги, сайёрамизнинг энг яхши кикбоксчиларидан бири Рико Верховенга қарши трилогиядан иборат жанглари ҳақида маълумот берилганди. Яқинда PFL лигаси раҳбарлари ташкилотнинг келаси йили Оқ уйда бўлиб ўтадиган турнирда эҳтимолий иштирокини муҳокама қилиш доирасида унинг Вадим Немковга қарши жангини тилга олишганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг