UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 20:00UFC медиаҳуқуқларни 8 миллиард долларга сотди. Қандай қилиб бунчалик кўп? 0 19:2693 ёшли Дон Кинг супероғир вазнда камар учун кечадиган жангни анонс қилди 0 19:05"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади 0 18:44Усик WBO`дан мажбурий ҳимоя муддатини кечиктиришни сўради 0 18:23Дана Уайт: "Жонсдан кўра Конорга кўпроқ ишонаман" 0 18:02Коко Гофф Цинциннати турниридаги юришини давом эттирмоқда 0 17:41Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа 0 17:20Дюплантис 13-маротаба жаҳон рекордини янгилади 0 16:59Фундора — Турман жанги санаси ўзгарди 0 16:38Хоккей бўйича ёшлар терма жамоамиз илк хорижий йиғинига жўнаб кетди 0 16:17Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин 0 15:56"Бу менинг энг кучли рақибим эмас". Дю Плесси — Чимаев билан бўладиган жанг ҳақида гапирди 0 15:35Осиё Паралимпия қўмитасининг VIII Бош ассамблеяси ўз ишини якунлади 0 15:14"Биз мақтаниб юрганимизда, ўзбеклар меҳнат қилди". Қозоғистонлик мураббий ўзбек боксининг муваффақияти ҳақида гапирди 0

15 авг 16:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фундора — Турман жанги санаси ўзгарди

Кеча хабар берганимиздек, проф бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Себастьян Фундоранинг навбатдаги рақиби аниқ бўлганди.

Фундоранинг 18 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Кит Турманга қарши рингга чиқиши ҳақида хабар бергандик.

Лекин The Ring нашрининг маълум қилишича, беллашув санасида ўзгариш бўлган. Жанг 25 октябрь куни ташкил этиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Себастьян Фундора айнан жароҳат олган Турманнинг ўрнига ўша пайтдаги WBO йўналиши чемпиони Тим Цзюга қарши рингга чиққанди. Март ойида ўтказилган жангда Фундора Цзюни мағлуб этиб, WBO ва WBC камарлари соҳибига айланган эди. Шу йил Фундора Цзюга қарши реванш жанги учун WBO камаридан воз кечди. Июль ойида ўтган реваншда у австралияликни муддатидан аввал таслим этди. 

Таъкидлаш жоиз, ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик WBA собиқ чемпиони Исроил Мадримов фаолият юритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг