UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0

02 сен 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фурқатбек Ёқубов: "Дана, менга локация ташла, манзилнинг аҳамияти йўқ!" (+ВИДЕО)

Ўта енгил вазн тоифасидаги аралаш яккакураш устамиз Фурқатбек Ёқубов UFC матчмейкерлари, хусусан промоушен раҳбари Дана Уайтга мурожаат қилди.

"Мен кикбоксинг бўйича уч карра жаҳон чемпиониман. Ҳозирда ММАда ўз жангларимни ўтказиб келяпман. Чейл Соннен жамоаси таркибида The Ultimate Fighter 33 шоусида иштирок этдим. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мик Мейнард (UFC матчмейкери), Дана Уайт, мен UFC`да жанг қилишга тайёрман. Менга локация ташласангиз кифоя. Абу-Дабидаги турнир бўладими ёки бошқаси, мен октагонга чиқишга шайман. Менга имконият беринг", - дея мурожаат қилган Фурқатбек Ёқубов. 

Ҳамюртимиз яқинда The Ultimate Fighter 33 шоуси доирасида Чейл Соннен жамоаси таркибида Даниэль Кормьенинг жамоасидаги қозоғистонлик Алиби Идирисга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Алиби ушбу шоудаги иштироки сабаб UFC`дан жанг олганди. Унинг дебюти 17 август куни UFC 319 турнири доирасида Жозеф Моралесга қарши бўлиб ўтди ва иккинчи раундда рақиби томонидан бўғиб қўйилди. Мағлубиятга қарамай, UFC раҳбарлари Идрис билан яна 4 та жанг учун шартнома имзолашди.    

Маълумот учун, 30 ёшли Фурқатбек Ёқубов ММАдаги фаолияти давомида 19 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг