UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

10 сен 17:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди

UFC`нинг 70 кг гача бўлган вазн тоифасидаги чемпиони Жастин Гэтжи ярим енгил ва енгил вазн тоифаларининг 29 ёшли собиқ чемпиони Илия Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтириб берди.

Эслатиб ўтамиз, Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг июнь ойида UFC Freedom 250 турнирида бўлиб ўтган ва америкаликнинг техник нокаут (жангни давом эттиришдан бош тортиш) эвазига ғалабаси билан якунланган эди.

"У оёқлари ритмини ҳеч қачон ўзгартирмайди. У ё олдинга ёки орқага ҳаракатланади, ён томонга ҳаракатланишини эса жуда кам кўрасиз. Якунда ҳамма гап унинг оёқлари ҳаракатини тўғри ҳисоблаб топишда эди. Ўша жанг учун тузилган режа унинг оёқ ҳаракатини издан чиқариш ва ритмини бузишдан иборат бўлганди ва биз буни уддаладик", — дея Гэтжининг сўзларини келтирмоқда Kırmızı Köşe аккаунти Х ижтимоий тармоғида.

Оғир жароҳатларга қарамай, статистикага кўра, Топурия Гэтжига қараганда кўпроқ аниқ зарбалар йўллаган — 97 га 91. Бироқ америкалик спортчининг аниқлиги ва тайминги унга жиддий жароҳатлардан қочиш ҳамда жангни яхши жисмоний ҳолатда якунлаш имконини берганди. Гэтжи енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланди. Топурия эса мағлубиятдан сўнг чемпионлик камарини бой берди ва ҳозирда жароҳатларидан тикланмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг