UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0

12 сен 12:00
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss 2025. Абдусатторовда ғалаба, Синдаров ниҳоят ютди, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш яна ютқазди

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтаётган умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Grand Swiss 2025 нуфузли мусобақасида 7-тур ортда қолди.

Бир кунлик танаффусдан сўнг ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу турнирда 7-тур партиялари ўйналди. Нодирбек Абдусатторов (2748) оқ доналарда ўзи сингари 4 очкога эга бўлиб турган эронлик Амин Табатабайи (2673)ни мағлубиятга учратди. Нодирбек Якуббоев (2681) эса қора доналарда франциялик номдор шахматчи Алиреза Фирузжа (2754)га имкониятни бой бериб қўйди. Ҳар икки гроссмейстер кечаги ўйин олдидан 4 очкодан жамғаришганди. 

Мусобақани бироз омадсиз ўтказаётган Жавоҳир Синдаров (2722) ниҳоят ғалабага эришди. У оқ доналарда арманистонлик Роберт Ҳованисян (2629)дан устун келди. Синдаров бу билан очколарини 4 тага етказиб олди. Абдумалик Абдисалимов арманистонлик Ҳайк Мартиросянни, Жаҳонгир Воҳидов Олиса Теннисонни мағлуб этди. Ортиқ Ниғматов Максим Чигаевга, Муҳаммадзоҳид Суяров Даниэль Дардҳага ютқазиб қўйди. Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов бу турда номдор рақиблари билан дуранг ўйнашди.    

Ортда қолган 7-турдан сўнг турнир жадвалида пешқадам ўзгарди. Эронлик Парҳам Мақсудлу қора доналарда ҳиндистонлик Ниҳал Саринга имкониятни бой берди. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу эса туркиялик Эдиз Гурелга кутилмаганда ютқазиб қўйди. Германиялик Маттиас Блубаум ҳиндистонлик Аржун Эргаисидан устун келди. 

Маттиас Блубаум ва Ниҳал Сарин 5,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимликни қўлга олишди. Мишра Абҳиманю, Парҳам Мақсудлу, Алиреза Фирузджа, Нодирбек Абдусатторов, Аниш Гири, Ҳанс Ниеманн ва Видит Сантош ҳисобида 5 очкодан бор. Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринни эгаллаб турибди.  

WOMENS, яъни аёллар гуруҳида бу турда ҳамюртларимиздан ҳеч ким ғалаба қозонмади. Афруза Ҳамдамова (2409) 7-турда қора доналарда 15-Жаҳон чемпиони, украиналик гроссмейстер Мария Музичук (2484)ка ютқазди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2372) ўзи сингари 2,5 очкога эга польшалик Оливия Киолбаса (2405) билан дуранг ўйнади. Гулдона Каримова тажрибали гроссмейстер Анна Ушенина билан муросага келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг