UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

12 окт 10:09
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Рустам Қосимжоновда ғалаба, 15 ёшли гроссмейстеримизда дуранг!

Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокида нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен, жаҳон вице-чемпионлари Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Фабион Каруана  (АҚШ), Сергей Карякин (Россия) каби машҳур шахматчилар дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Рустам Қосимжонов иккинчи турда оқ доналарда хитойлик Тинг Жие Лей (2469)га қарши баҳс олиб борди ва 27-юришдан сўнг рақибини мағлубиятга учратди. Нодирбек Абдусатторов эса россиялик халқаро гроссмейстер Антон Демченко (2655) билан муросага келди. Биринчи турда аксинча Қосимжонов дуранг ўйнаган, Абдусатторов ғалабага эришганди. 

Маълумот учун, 22 октябрь куни якунига етадиган Grand Swiss турнири ғолиби 70 000, иккинчи ўрин соҳиби 50 000, учинчи ўрин эгаси эса 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади. Кучли ўттизликка кира олган шахматчига эса 2000 АҚШ доллари тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг