UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0

28 май 14:10
Янгиликлар

Теннис

Грунт қироли Рафаэль Надаль илк бор "Ролан Гаррос" биринчи даврасида ютқазди

Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири давом этмоқда.

Айни пайтда ATP рейтингида 275-поғонада бораётган Рафаэль Надаль илк даврадаёқ турнирдаги иштирокини тўхтатди. Испаниялик афсона дунёнинг тўртинчи ракеткаси, германиялик Александр Зверевга имкониятни бой бериб қўйди - 3/6, 6/7(5), 3/6. Зверев теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон ютқазмоқда - 4:7.

Эътиборлиси, "Ролан Гаррос" турнирининг 14 карра чемпиони ҳисобланган Надаль фаолиятида илк бор биринчи даврада мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу грунт қироли учун фаолиятидаги учинчи ҳолат. Рафа 2013 йилги Уимблдон ҳамда 2016 йилги Australian Open турнирларида ҳам биринчи даврада ютқазиб қўйган эди. 

Уч соату 5 дақиқа давом этган баҳсда Надаль 2, Зверев 8 та эйс зарбасини амалга оширди. Иккала теннисчи ҳам 3 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар табиийки, немис теннисчисида кўпроқ бўлди - 6 га 2!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг