UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0

20 фев 22:26
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари, Қизиқарли!

«Ҳар ҳолда, энди тақдирлаш маросими бекор қилинмайди». Бутун дунёни ўзига қаратган Камила Валиева ҳақида

Хитойда ХХIV қишки Олимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

15 ёшли муз маликаси - Камила Валиева ким ўзи у?

Олимпия ўйинлари ўз якунига етди. Аммо ушбу Олимпиадада баҳслар бир четда қолиб, ҳамманинг эътибори Камила Валиевага қаратилди. Камила Валиева ким ўзи у? Олимпия ўйинларида у билан боғлиқ нималар бўлди? Ҳозир шу ҳақида сўз юритамиз.   

Ёш истеъдодли фигурали учувчи Камила Валиева 2006 йил 26 апрель куни Қозон шаҳрида туғилган. Миллати татар бўлган Валиева фигурали учишга уч ярим ёшида келган. Валиевалар оиласи 2012 йил Қозондан пойтахт Москвага кўчиб ўтганидан сўнг у «Москвич» номли мактабда машғулотларни давом эттирди. Камиланинг биринчи мураббийи Ксения Иванова ҳисобланади. 2012 йилдан 2018 йилгача у учта мураббий билан ишлади: 2014 йилгача у Марина Кудрявцева, 2014-2015 йилларда Игор Лютиков ва 2015-2018 йилларда Наталя Дубинская ва Станислав Ковалев билан. Жароҳат туфайли 2017/18 йилги мавсум Валиева учун омадсиз келди. 2018 йилнинг ёзида буён Камила Этери Тутберидзе билан бирга мусобақаларга тайёрланмоқда. 

Камила Валиева ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони (2020), 2019/2020 йилги мавсумда ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финали ғолиби. Гран-при босқичлари ғолиби: Skate Canada 2021 va Rostelecom Cup 2021, Challanger Finlandia Trophy 2021 турнири ғолибаси, Россия чемпионатининг кумуш медали соҳибаси (2021). Россия чемпиони (2022) ва Европа чемпиони (2022) ҳисобланади.

Валиева Халқаро фигурали учиш иттифоқи шаъфелигидаги мусобақаларда қисқа дастурда 90 баллдан, эркин дастурда 185 баллдан, жами 272 баллдан кўпроқ балл тўплаган тарихидаги биринчи фигурали учувчидир.

2022 йил январь ойи ҳолатига кўра у Халқаро фигурали учиш иттифоқи рейтингида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Камила Валиева ва Олимпиада 

Камила Валиева учун Олимпия ўйинлари ажойиб  бошланди. У жамоаси билан Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Валиеванинг чиқиши жамоавий баҳсларда Россия терма жамоасининг олтин медалга эга бўлишида катта ёрдам берди. Шунингдек, Валиева жамоавий баҳсларнинг эркин дастурида бирйўла тўртта рекорд ўрнатди. Ёш спортчи тўрт айланиб сакраш (тўртталик салхов), тўрт айланиб сакраш каскад (тўртталик тулуп учталик тулуп)ни амалга оширган биринчи аёл фигурали учувчи бўлди.

Шунингдек, Валиева битта дастурда иккита тўртталик айланиб сакраш машқини ҳам бажарди. Камиланинг яна бир рекорди - тўртта айланали сакраш ва учталик акселни амалга оширганидан сўнг қайд этилди.

Камила қисқа дастурда янги Олимпия рекордини ҳам ўрнатди. У фигурали учиш бўйича жамоавий баҳсларнинг қисқа дастурида ўз чиқиши учун 90,18 балл олди ва тўрт йил аввал Пхёнчхандаги Олимпиадада чиқиши учун 82,92 балл олган ҳамюрти Алина Загитованинг рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Валиеванинг ушбу натижаси Россия терма жамоасига Пекин Олимпиадасидаги икки кунлик жамоавий баҳслардан сўнг ғалаба қозонинишга ёрдам берди ва Россия жамоаси Олимпиада чемпионига айланди. Аммо жамоавий баҳслар якунланганидан сўнг Олимпиада медаллари ўз эгаларига топширилмади. Спортчилар фақатгина Олимпия ўйинлари маскотлари билан кифояланишди. Бу ҳолат кўплаб саволларрни келтириб чиқарди. Бунга жавобан Халқаро Олимпия қўмитаси вакили Марк Адамс халқаро федерациядан ҳуқуқий маслаҳат олиш зарурати туфайли тақдирлаш маросими қолдирилганини маълум қилди.

Бир қарашда барчаси режадагидек кетаётганди. Спортчилар хотиржамлик билан Олимпия ўйинларидаги индивидуал чиқишлари учун тайёргарликни давом эттиришарди. 

Аммо 9 февраль куни Олимпиадада допинг билан боғлиқ дастлабки низоли вазият юзага келди.  Шундан сўнг, фигурали учиш бўйича жамоавий баҳсларнинг натижалари Россия терма жамоаси фигурали учувчисининг допинг-тести билан боғлиқ вазият туфайли қайта кўриб чиқилиши мумкин деган маълумот бутун дунё ОАВ сини "портлатди". Дастлабки маълумотларга кўра, муаммо россиялик спортчининг Олимпиада олдидан ўтган тестида юзага келгани маълум бўлди. 

10 февраль куни допинг билан боғлиқ муаммо Пекин Олимпия ўйинларида бир йўла тўртта рекордни ўрнатган 15 ёшли Камила Валиевада юзага келгани маълум бўлди. 11 февралда эса 15 ёшли спортчининг 2021 йилнинг 25 декабрь куни Россия чемпионати учун топширган тест таҳлилида допинг аниқлагани маълум қилинди. Унинг допинг-тестидан тақиқланган триметазидин моддаси топилган. Шу сабабли РУСАДА спортчини 8 февраль куни мусобақалардан четлатган, бироқ эртасига бу чекловни бекор қилган. Бунга эса ХОҚ (Халқаро Олимпия қўмитаси) норозилигини намойиш этди. Шу сабабли жамоавий баҳсларда ғолибларни тақдирлаш маросими қолдирилди, медалларни қайта тақсимлаш ва Валиевага индивидуал баҳсларда иштирок этиш масаласи кўриб чиқилди. 13 февралда CАS ( Спорт арбитираж суди) Валиеванинг ишини кўриб чиқди, 14 февралда эса ХОҚ, WАDА ва ISU апелляцияларини рад этди ва Камилага 2022 йилги Олимпиаданинг яккалик баҳслари қатнашишига рухсат берди. CАS нинг бу қарорига ХОҚ қатъий эътироз билдириб, агарда Валиева совринли ўринлардан бирини қўлга киритса, тақдирлаш маросими ўтказилмаслигини маълум қилди.

Шу вақт оралиғида Камила Валиева билан боғлиқ вазият юзасидан дунё ОАВ да кунига ўнлаб хабар чиқарилди. Бутун дунё матбуоти, мутахассису-мухлисларнинг эътибори Камилага қаратилди. 

15 февраль куни Олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича аёллар ўртасидаги баҳслар бошланди. Камила Валиева қисқа дастурдан сўнг 82, 16 балл билан пешқадамликни қўлга олди. 17 февралда эса у етакчи сифатида сўнгги иштирокчи бўлиб эркин дастурда чиқиш қилди. Эркин дастурни бошлар экан унинг нигоҳида руҳий зўриқиш, кучли босим акс этиб турарди. Унинг психологик ҳолати ҳаракатларга ўта бошлади ва у дастлабки хатога йўл қўйди. Ушбу хатодан сўнг у ўзига келолмади. Дастурни эса "тоза" бажаролмади. Олимпиаданинг олтин медалига асосий давогар бўлган Валиева руҳан синиб бўлганди. Дастур якунланганида у барчасини тушуниб етганди.

Эркин дастурни тугатганидан сўнг уни мураббийи Этери Тутбередзе кутиб олар экан: «Нима учун курашни тўхтатдинг? Тушунтир, нима учун ишончи йўқотинг ? Биринчи хатодан сўнг нега ўзингни йўқотиб қўйдинг?» дея шогирдидан сўради. Аммо Валиева индамади.

Валиева эркин дастур учун 141, 93 балл олиб, 4-ўринга жойлашди. У бали эълон қилинганидан сўнг «Ҳар ҳолда, энди тақдирлаш маросими бекор қилинмайди»,-дея йиғлаб юборди. Бу унинг допинг билан боғлиқ можоролар бошланганидан буён биринчи гапи бўлди.  Ха, охири унинг руҳияти бардош беролмади. 15 ёшар қизнинг руҳияти ортиқ бу ҳолатни кўтаролмасди. Чиройли табассум соҳибаси руҳан синган ҳолда, ёмон хотиралар билан йиғлаганча уйига қайтадиган бўлди.

Бугун Валиевани бутун спорт жамоатчилиги қўллаб-қувватламоқда. Пхёнчхан Олимпиадаси чемпиони Алина Загитова Инстаграм саҳифасида «Камила нима дейишни ҳам билмайман. Ушбу Олимпия ўйинларида қанча тажриба орттирдинг. Сен кучлисан, бардошинг етади»,-дея сторис қолдирди.

Пхёнчхан Олимпиадасининг кумуш медаль соҳибаси Евгения Медведева эса: «Бу қийинчиликлар сен учун тугаганидан хурсандман. Мен сени жуда ҳам қадрлайман ва яхши кўраман. Энди дам олишинг мумкинлигидан хурсандман. Сени Олимпиада тугагани билан табриклайман ва умид қиламанки, сен энди тинч яшашинг ва тин олишинг мумкин»-деди. 

Айни дамда Валиеванинг психологик ҳолати ҳар қандай унвондан баланд. Қўрқинчли тушдек ўтган Олимпиада Камиланинг келажакда ўзининг соф номи учун кураша олишига умид уйғотиб, унга ҳали дунёда тенги йўқлигини исботлаш учун куч бўлади деган умиддамиз. 

Камила Валиева Пекиндан ўз уйига қайтди. Уни олдинда яна бир қийин синов кутиб турибди. Спорт арбитраж судида Валиева ўзидан барча шубҳаларни бартараф этиб, жамоавий турнирдаги олтин медални ўзига ва жамоасига қайтаришга ҳаракат қилади. 

2022 йилги Олимпиадада аёллар ўртасидаги фигурали учиш мусобақаси ҳақиқий драмага айланди. Бу Олимпиадада муз устидаги қувончли табассумлардан кўра қайғу кўз ёшлари кўпроқ тўкилди.

Нафақат фигурали учун ихлосмандлари, балки бутун спорт жамоатчилиги 15 ёшли истеъдодли қизнинг кейинги тақдирига қизиқмоқда. Бутун дунё уни қўллаб-қувватламоқда. Ҳа, умид қиламизки, Камила кучли бўлиб қайтади…

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг