UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган барча натижалар битта саҳифада (LIVE) 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 18:35Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди 0 18:30Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади 0 17:03Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари Грециядаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 16:00Манба: Отабек Шукуров фаолиятини Европада давом эттиради 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0

04 дек 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов: "Мақсадларим орасида энг каттаси - Париж Олимпиадаси!"

Хабарингиз бор, Тошкентдаги «Ҳумо Арена» муз саройида «Lift Promotion»нинг навбатдаги бокс кечаси бўлиб ўтди.

Ушбу оқшомга бир қатор таниқли боксчиларимиз ҳам ташриф буюришди. Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов сайтимиз мухбири билан суҳбатда бир қатор саволларга жавоб берди. 

- Осиё чемпионатида олдимга қўйилган асосий мақсад Сакен Бибосиновдан реванш олиш эди. Сабаби, жаҳон чемпионатида ҳакамларнинг қарори адолатсиз бўлганди. Бунга ишонганлар ҳам, ишонмаганлар ҳам бўлди. Бу сафар эса ҳакамларга ҳам орқамиздан "гапирганлар"га ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмадим. 

- Ҳаваскор боксда реванш олишингиз керак бўлган бошқа боксчи қолмадими?

- Амит бор. У билан ҳисоб-китобимиз 2:2. Тўғриси, Осиё чемпионатида уни кутгандим. Чемпионатга келганида яхши бўларди. Чунки ҳозирги спорт формам кундан-кунга тикланиб боряпти. Умид қиламанки, келаси йилнинг май ойида бўладиган жаҳон чемпионатига боради. У билан жанг қилиш ниятим бор. Бу гапларим унга етиб боради деб ўйлайман. Сабаби, унинг ҳам мухлислари кўп. 

- Тўлқин Қиличев сизнинг Париж Олимпиадасида қатнашишингиз ҳақида гапирди...

- Албатта, ҳозир мақсадларим орасида энг каттаси айнан - Париж Олимпиадаси. Рио Олимпиадасидан сўнг проф боксга ўтиб кетишим ҳам мумкин эди. Аммо иккинчи Олимпиадамда ҳам ютишни ўзимга мақсад қилиб қўйганман. Бунинг учун имконият бор. Ҳозир вазним ҳам тўғри келади. Токио Олимпиадасида иштирок этмаганимга айнан вазним тўсқинлик қилганди. 

- Проф боксдаги фаолиятингизни тўхтатиб турасизми?

- Профессионал боксдаги фаолиятим ҳам давом этади. Бир йилда иккита жанг ўтказиш эҳтимолим бор. 11 декабрда Дубайда жанг қилишим мумкин эди. Ҳозирда менга рақиб излашяпти. Агар рақиб топиладиган бўлса, жанг қилишим мумкин. Айни пайтда эса 7 декабрда бошланадиган Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни давом эттиряпман. 

Яна икки йил спорт формамни ушлаб туролишимга ишонаман", - дея суҳбатни якунлади Дўстматов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг